RU

Последние новости

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  11 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" Новости

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Чуқур деталларга берилмасак. Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақиб деярли ҳеч нима ярата олмади. Биз "Навбаҳор"ни яхши ўрганиб чиққандик. Бугунги учрашувда дуранг адолатли натижа бўлар эди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бизни қўллаб қувватлаш учун Наманганга келган барча мухлисларга раҳмат. Улар бугун ажойиб атмосфера яратишди.

- Биз бугун ҳужумкор "Нефтчи"ни кўрдик. Сиз ўзгаришларга ҳам кўп қул урмоқдасиз. Бугунги учрашувга тайёрлаган режангиз ҳужумкор футбол намойиш этиш эдими ёки ўйин вақти шундай услуб танлашга мажбур бўлдингизларми?

- Мен ҳужумкор эмас, замонавий футбол ўйнадик. Замонавий футболда барча бирга ҳужум қилиш ва бирга ҳимояланиши керак. Биз бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ва кўпроқ ҳужумчиларни ўзгартирдим.

- Мухлислар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Водий жамоаларининг мухлислари ҳар доим ўз жамоасини актив қўллаб қувватлашади. Бугун ҳам икки жамоанинг мухлислари ажойиб атмосфера яратишди. Уларга раҳмат айтамиз. Мухлислар бизга ишонишда давом этмоқда. Бу эса ҳурматга сазовор жиҳат.

- Бугун Ботирали Эргашевни асосий таркибда майдонга туширдингиз. Бу мажбурий ўзгаришмиди ёки иҳтиёрий?

- Икки дарвозабонимизнинг даражаси тенг. Ботирали миллий терма жамоа дарвозабони ва унга ишонч билдиришимиз табиий. Иккита тенг даражали дарвозабонимиз бор. Эргашев бугун яхши ўйнади.

- Бугун ҳужумчиларни ўзгартирдингиз. Норчаев ва Нсунгуси майдонга тушганидан сўнг жамоанинг ҳужумлари янада хавфлироқ бўла бошлади. Икки ҳужумчи билан майдонга тушиш режангиз бормиди?

- Норчаев бор йўғи икки кун аввал жамоа машғулотларига қўшилди. Уни эртароқ майдонга тушириш ёки асосий таркибга қўйиш ҳали хавфли. Ҳусайн тикланишда давом этмоқда. Эфионг эса майдонга тушди ва анча фойда келтирди, аммо жамоада бошқа футболчилар ҳам ва бу соғлом рақобат. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша футболчи асосий таркибда бўлади.

- "Нефтчи" ўз вазиятларидан унумли фойдалана олмаяпти. Жамоага бир нима етишмаётгандек. "Нефтчи" ғалаба қозонишига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Биз янги жамоа туздик. Барча муаммолар ҳал этилиб, бир тизимга ўтишимиз учун бироз вақт керак. Жамоани йиғиш биринчи босқич. Иккинчи босқич эса янги жамоани бир услубга мослаштириш. Биз иккинчи босқичдамиз. Бизга стабиллик етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига йўл олишди ва шу сабаб учун орада ўзилиш бўлди. Ҳали ҳеч нима йўқотилмайди. Биз жангни бой бермадик.






Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика