RU

Последние новости

09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  0 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  0 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида Новости

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Пайшанба куни Москвадаги "Черкизова" стадионида "Локомотив" клубига 2013/2014 йилги мавсум учун бронза медаллари топширилди.
"Темирйўлчилар" ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов россиялик ҳамкасбларимизнинг саволларига жавоб берди.
 
— Виталий, бир йил олдин сиз илк бор мухлислар билан мана шундай тадбирда қатнашгандингиз. Ҳозир қандай ўзгаришлар бор?
— Менимча бугун одамлар кўпроқ келишган. Бундан ташқари мени улар кўпроқ танишмоқда (кулади).

— Дастхат қўявериб қўлингиз оғриб кетмадими?
— Йўғе, ўрганиб кетдим (кулади).

— Сиз дастхат қўйган энг оригинал буюм?
— Одатда пуллар, мобиль телефонлари ёки телефон ғилофларига дастхат қўяман. Энг кутилмагани эса бугун кузатилди. Бундай катталикдаги плакатни ҳеч қачон совға қилишмаганди.



— Биз шахсан сизга совғами?
— Ҳа, ижтимоий тармоқ орқали қизлар менга совға беришмоқчи эканликларини маълум қилишди. Ман шу сюрприз бўлди!  

— Мухлислар сизга қандай тилаклар билдиришди?
— Асосан соғлик тилашди, қанотдан кўпроқ ҳужумга ўтишимни, жамоага ғалабалар ёр бўлишини, кўпроқ гол уришни ва чиройли ўйин кўрсатишни тилашди.

— Бронза медали, — ҳозирча фаолиятингиздаги энг улкан ютуқми?
— ЦСКА ёшлари сафида ўйнаб олган олтин медалимдан сўнг, бугунги медаль менимча энг муҳими ҳисобланади.  

— Очиқ машғулот вақтида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулландингиз. Жароҳатми?
— Оёғимда кичик муаммо бор, умуман олганда барчаси жойида.

— "Локо"дан Буссуфа ва Диарранинг кетишини қандай изоҳлайсиз?

— Бу ҳақда ҳеч нима дея олмайман.



— У ҳолда ўтган мундиал ҳақида. Кимга мухлислик қилдингиз?
— Инглизларга. Яна нимагадир доим португалларга мухлислик қилавераман. Гап Криштиану Роналдуда эмас.

— Балки улар ҳам "Локо" каби қизил рангда ўйнаганлари учундир?
— Балки. Аммо мухлислик қилган жамоаларим плей-оффга чиқа олишмади. Шу боис уёғига чиройли футболга мухлислик қилдим.

— Немислар ҳақли равишда чемпион бўлишдими?
— Менимча, ҳа. Финалга Голландиянинг чиқа олмаганидан афсусландим. Менимча улар Аргентинадан кўра ёрқин ўйин кўрсатишганди.



— Бразилияда Россия термасига нима етишмади?
— Кечирасиз, Россия терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нима дея олмайман (кулади).

— Унда ўзингиз тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Биз Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳар қачонгидан ҳам яқин келгандик, аммо иккита гол ёки бир очко етмай қолишига ўзимиз айбдормиз. Ўйлашимча, ҳозир терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда…

— … 2018 йил Россияга келасизларми?
— Буни жуда истаяпман! Терма жамоада ўша вақтга қадар ўйнашга ва у билан бирга мундиалга чиқиш учун бор кучимни беришга тайёрман.


"Спорт День за Днём" нашридан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика