RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган Новости

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган

“Марсель” устози Андре Виллаш-Боаш бугун ўз хоҳишига кўра истеъфо берди.

Клуб ярим ҳимоячи Оливье Нтшамни трансфер қилган. Виллаш-Боаш эса мазкур футболчини жамоада кўришни хоҳламаганди.

“Бу менинг қарорим эмас эди. Айнан мен рад қилган футболчи олиб келинди. У билан шартнома имзоланганини эса уйғониб, клуб сайтига кирганимдан кейин билдим. Клуб стратегиясидан норозилигимни билдириб, истеъфога чиқдим. Директорлар кенгаши ҳали ҳам менга жавоб бермади. Менга пул керак эмас, шунчаки кетмоқчиман. Бу клуб 2-3 йилдан бери трансфер бозорида истаганича иш тутмоқда ва мен бунга қўшилолмайман.

Бу ҳафта охирида содир бўлган воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу спорт тарафи билан боғлиқ. Шунчаки, кетмоқчиман. Президент Жак-Анри Эйрони жуда ҳурмат қиламан, аммо ушбу ерда менинг профессионаллигимга путур етказилди”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни “Марсель” мухлислари жамоа базасига бостириб кириб, клуб раҳбарининг истеъфосини сўрашганди. Шунингдек, ишқибозларга жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам маъқул келмаган. “Марсель” Лига 1 20 туридан кейин 32 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика