RU

Последние новости

16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат Новости

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат

Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқалди.

Унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилишганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоамиз вакиллари ўз фикрларини билдиришди.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” клуби техник директори):
- “Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларга провокация қилишга уринишди. Уларни тинчлантиришга уриниб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик.

Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик.

 Шерзод Жўраев (“Навбаҳор” жамоаси мураббийи): - Ассалому алайкум! Авваламбор, барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин рўй берган воқеалар ҳақида холисона гапирадиган бўлсам, учрашув якунланганидан сўнг, “Пахтакор” футболчиларининг кийиниш хонасига кириб кетаётганда гапирган хунук гапларига ҳеч ким чидаб туролмасди. Аслида, провокацияни “Пахтакор” футболчилари бошлашди, уларнинг кўпчиликнинг онасини сўкканини ўз қулоғим билан эшитдим, буни рақиб жамоа аъзолари ҳам эшитишди. Бундан ташқари, “Пахтакор” футболчиларидан бири: “Булар одаммас” деганини ҳам эшитдим. Табиийки, бундай ҳақоратли гаплар ҳеч кимга ёқмайди ва бунга чидаб туриш осонмас. Футболимиз бош ташкилотидаги мутасаддилардан, албатта, шу ҳолатларни ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз.

Азимжон Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси сардори): - Ўша ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, трибунаости йўлакчасида қандайдир бақириқлар эшитилди.Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, қарасам, “Пахтакор” футболчилари ҳақорат қилишгани учун ўша ерда турган жамоамизнинг айрим вакиллари уларга эътироз билдиришаётганди. Жамоа сардори сифатида уларни тинчлантириш мақсадида, ажратишга ҳаракат қилдим.

Чунки “Пахтакор”да кўплаб дўстларим бор. Аммо айрим ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда турли исботсиз гаплар юрибди, яъни, гўёки мен майдонда эмас, ўша жанжалли вазиятда ўзимни кўрсатган эмишман. Булар бўлмағур гаплар ҳамда ўша вазиятда ҳар икки томонни тинчлантиришга интилдим.

Иван Соловьёв (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):
- Ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, рақиб футболчилари тарафидан мухлислар шаънига турли ҳақоратли сўзлар янгради. Албатта, бу сўзлар ҳар қандай кишининг ҳамиятига тегиши, жаҳлини чиқариши аниқ эди. Шу боис, мен рақиб жамоа аъзоларига ўз эътирозимни билдирдим. Шундан сўнг, ўша ерда турган жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барчани тинчлантиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика