RU

Последние новости

12:22Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   0 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Назорат учрашуви. Ўзбекистон Вьетнам дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди Новости

Назорат учрашуви. Ўзбекистон Вьетнам дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди

Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўртоқлик учрашуви

Вьетнам - Ўзбекистон 0:2

Гол: 0:1 — 26, Остон Ўрунов, 0:2 — 66, Ҳусниддин Алиқулов.

Вьетнам: 1.Нгуен Дин Триеу, 2.До Дуй Ман, 8.До Хунг Дунг, 12.Пхан Туан Таи, 15.Нгуен Дин Бак, 16.Нгуен Таи Сон, 17.Во Мин Тронг, 18.Пхам Туан Хаи, 19.Нгуен Куанг Хаи, 20.Буи Хоанг Виет Ан, 28.Труонг Тиен Ан.
Захира: Ван Тоан, Туан Дуонг, Тан Бин, Ванг Тунг, Ван Тоан, Дук Чиен, Хоанг Дук, Ван Виет, Тиен Лин, Ван Луан, Ви Хао, Ван Ханг.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов (Ботирали Эргашев, 46) - 3.Ҳожиакбар Алижонов (22.Аббос Файзуллаев, 58), 5.Рустам Ашурматов (14.Абдуқодир Ҳусанов, 58), 13.Шерзод Насруллаев (4.Фаррух Сайфиев, 46), 15.Умар Эшмуродов (2.Алибек Давронов, 79), 23.Ҳусниддин Алиқулов (18.Абдулла Абдуллаев, 79) - 6.Азиз Ғаниев (Азиз Турғунобев, 46), 9.Одилбек Ҳамробеков (7.Отабек Шукуров, 46), 10.Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 58), 11.Остон Ўрунов (8.Жамшид Искандеров, 46) - 21.Игорь Сергеев (17.Бобир Абдихолиқов, 46)
Захира: Абдувоҳид Неъматов.

Огоҳлантириш: Рустам Ашурматов (41)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Абдихолиқовга нисбатан қоида бузилди.

79. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш: Давронов ва Абдуллаев туширилди, Эшмуродов ва Алиқулов захирага олинди.

77. Сайфиевнинг чап қанотдан узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

75. Вьетнамлик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

70. Файзуллаев ҳужумда қоидабузарлик содир этди.

66. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиқулов бурчакдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

65. Хавфли вазият! Яхшибоевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

64. Яхшибоевнинг зарбага айланиб кетган узатмасига бироз аниқлик етишмади. Файзуллаев шеригининг узатмасига ета олмади.

62. Яхшибоев ижросида зарба, аммо рақиб посбони ҳушёрликни йўқотмади.

58. Терма жамоамиз таркибида яна ўзгаришлар юз берди: Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов ва Жалолиддин Машарипов ўрнига Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Жасур Яхшибоев туширилди.

57. Искандеровниинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

54. Алижонов рақибнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини бузди.

48. Алижонов майдонда ётибди. Кейинроқ ҳимоячи ўрнидан турди. Унинг аҳволи яхши.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Вьетнам таркибида бирйўла учта ўзгариш содир бўлди. Терма жамоамиз таркибида эса олтита футболчи алмашди. Ботирали Эргашев, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Искандеров, Азиз Турғунбоев, Отабек Шукуров, Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди. Ўткир Юсупов, Шерзод Насруллаев, Остон Ўрунов, Игорь Сергеев, Одил Ҳамробеков майдонни тарк этди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ашурматов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани сабабли ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

40. Вьетнамликлар хавфли вазият ташкиллаштиришга уринди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этилди.

36. Ғаниевнинг зарбаси анча нониқ кўриниш олди.

35. Машариповнинг бош билан йўллаган зарбасини Нгуен Дин Триеу қийинчиликсиз эгаллаб олди.

34. Сергеев рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдалана олмади, унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Вьетнам посбони қайтарди.

33. Вьетнам таркибида иккита ўзгариш юз берди.

26. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўрунов индивидуал ҳаракатлари эвазига рақиб жарима майдонининг чапроғида узоқ масофадан рақиб дарвозасининг олис бурчагини аниқ нишонга олди!


24. Ғаниевнинг стандартдан амалга оширган узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

23. Ҳимоячиларимиз рақибнинг ўнг қанотда ривожлантираётган ҳужумини бузиб қўйди. 

18. Вьетнамлик футболчи жароҳат олди. Мажбурий ўзгариш бўлади.

15. Машарипов чиройли пас бермоқчи бўлди, бироқ у шериги билан бир-бирини тушунмади, натижада тўп йўқотилди.

12. Вьетнам футболчиларининг бурчакдан узатмасини Юсупов эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужум бошлади. Бироқ ҳужум тезлиги сусайди ва хавф бартараф этилди.  

11. Вьетнамлик футболчи Алижоновнинг оёғини босиб олди.

9. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонга чиқишди. Ҳамробеков ўрнидан турди.

7. Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

5. Алижоновнинг узатмаси ҳужумчиларга етиб бормади, кейинчалик тўп учун курашда Сергеев рақиб ҳимоячисига нисбатан қоида бузди.

4. Ҳамюртларимиз илк ҳужумини ташкиллаштирди, Ўруновнинг узатмаси рақиб посбонига бориб тушди.

Техник носозлик сабабли илк дақиқаданоқ алоқа узилиши рўй берди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика