RU

Последние новости

02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  10

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз" Новости

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"

"Металлург" устози Веско Стешевич "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан (0:1) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят эмас, аммо дурангга эришмоқчи эдик. "Нефтчи" гол урганидан сўнг баҳс тақдирини ўзгартира олмадик".

- Қайд этилган ҳисоб ўйинга мосми?

- Обьектив қарайдиган бўлсак, ҳа, ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда Абдуманнонов гол уришга яқин келди, иккинчи таймда ҳам вазият бўлади деб ўйлагандик, бироз омадимиз келмади.

- Забихилло Ўринбоев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшилди, Бектемир Абдуманнонов эса асосий ҳужумчидек кўринди. Бу сизни кўрсатмангизми?

- Ҳа. Ўринбоев чизиқлар орасида ўйнади ва тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди. Абдуманнонов ва Неъматожонов юқорироқда ўйнашлари керак эди.

- Трансфер ойнаси ёпилишига яна 2 кун бор. Клуб яна янги футболчилар олиб келишни режа қиляптими?

- "Металлург" трансфер ишларини якунига етказди. Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз.

- Жамоада икки эронлик пайдо бўлди. Уларни қачон майдонга туширмоқчисиз?

- Шундай, бироқ уларнинг бири бетоб бўлиб, бир ҳафта майдонга туша олмади, иккинчиси яқиндагина жамоага қўшилди. Келаси баҳсларда улар хизматидан фойдаланишга умид қиламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика