RU

Последние новости

15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  0 14:39ПРО-Лига. Сўнгги тур! Барча ўйинлар битта саҳифада (Онлайн натижа)  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   7 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  4 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  9 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  21 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  17 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   13 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  40 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  27 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик" Новости

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг Бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин курашларга бой кечди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда яхши курашди. Биринчи бўлимда тенг баҳс бўлди, танаффусдан кейин эса биз рақибдан яхшироқ ўйнадик ва кўп вазиятлар яратдик. Биринчи бўлим сўнгида пенальти тепиш имкониятига эга бўлдик. Лекин 11 метрлик зарбадан унумли фойдалана олмадик. Ўйин сифати ва иштиёқ бугун яхши даражада эди. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугунги учрашувда футболчиларингиз кўплаб хавфли вазиятларни кўкка совуришди. Бунга сабаб нима?

- Кўпгина хавфли вазиятларимиз Далер Шариповда бўлди. Шарипов ҳали ёш, унга тажриба етишмагандир. Бироқ у голни уришни истагани аниқ. Бирга бир вазиятларга эга бўлаётгани яхши жиҳат, энди улардан унумли фойдаланиш ҳақида ўйлаши керак.

- Бугун тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев майдонга тушмади. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"га қарши сўнги учрашувдан сўнг бир нечта ротацияга қўл уришимиз керак эди. Сабаби бор йўғи уч кун вақтимиз бор эди, рақибимиз "Қизилқум" эса биздан бир кун кўпроқ вақтга эга эди. "Пахтакор"га қарши учрашувда 4та гол ўтказиб юборганимиз мени қониқтирмади. Бугун нафақат Эргашев балки бошқа футболчилар ҳам захирада қолишди.

- Бугун жамоангиз пенальтидан фойдалана олмади. 11 метрлик зарбани ижро футболчи бундай ҳолатга тайёр эмасдек туюлди. Шунга қарамай, нега айнан Убайдуллаев пенальти тепиш имкониятини тақдим этдингиз? Ўтган турда бошқа футболчи пенальтидан гол урганди.

- "Локомотив"га қарши кечган дастлабки турдаги учрашувда Убайдуллаев 11 метрлик зарбани ижро этганди. Сўнги турда эса Милишковичга ушбу вазифани ишониб топширган эдик. VAR тизимининг якуний қарорини кутиш футболчига ноқулай. Ижрочи қўшимча босим ҳис этиши мумкин. Балки шу жиҳат Убайдуллаевга таъсир ўтказгандир.

- Жамоангиз мусобақа жадвалининг сўнги поғоналаридан жой олган. Ушбу вазиятни қандай тўғирламоқчисиз?

- Бор кучимизни ишга солиб, меҳнат қилишда давом этмоқдамиз. Йигитлар ҳам ғалаба қозонишга максимал тарзда ҳаракат қилишмоқда. Кейинги учрашувларда ғалаба қозона оламиз деган умиддаман.

- Бугун жамоангиз икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика