RU

Последние новости

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   6 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  1 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  27 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик" Новости

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Интер"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс жуда яхши ўтди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо бу ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқшни хоҳлагандик. Яхши ўйин кўрсатдик, бироз аниқлик етишмади.

"Интер" олдин ҳам учрашув охирида ўзини кўрсатган, улар бу йўл билан кўп очко тўплашга муваффақ бўлган. Бироқ мамнунмиз, чунки босқич якунланишига 2 тур қолганда плей-оффга чиқдик.

Лео билан таваккал қилишни истамадик. Машғулотларда бир-биримизни аяшимиз мумкин, аммо ўйин бошқа. Учрашувларда кутилмаган йиқилишлар кўп бўлади. Бу ҳақида Месси билан суҳбатлашдим. Бу машғулот эмас.

Малкомдан кўнглимиз тўлди. Унда ажойиб зарба бор. Малкомсиз муваффақиятга эриша олмаган бўлардик.

"Интер"нинг вазифаси аниқ эди: Ҳужум ва прессинг. Биринчи учрашувда улар ўз дарвозаси олдида кўплаб хатоларга йўл қўйишди, бугун ҳам шундай бўлди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Бу жамоа "Тоттенхэм"га қарши баҳснинг сўнгги 5 дақиқасида рақибдан 3 очкони тортиб олди, биздан эса 1" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика