Вальверде мағлубиятнинг сабабини айтди
24 янв 2019 13:42
Новости
Вальверде мағлубиятнинг сабабини айтди
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубогининг 1/4 финали доирасида "Севилья"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Танаффусга қадар биз ўйинни назорат қилдик, бироқ иккинчи бўлимда ишларимиз ўхшамади. "Севилья" ажойиб натижага эришди. Жавоб баҳсида ташаббусни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қиламиз.
Ушбу турнир бош совринини қўлга киритиш учун максимал кучимизни сарфлаймиз. Ҳа, Боатенгни асосий таркибга қўйиб, катта хавфга қўл урдим. Аммо вазият шуни тақозо қилаётганди.
Мессининг ўйнамагани? Бундан ачинмайман. Шундай қилиб, Мессига дам беришим керак эди", - деди Вальверде.
Жавоб ўйини 30 январь куни ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии