Вальверде: "Инқироз "Реал"ни янада хавфлироқ қилади"
25 окт 2018 13:06
Новости
Вальверде: "Инқироз "Реал"ни янада хавфлироқ қилади"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашувидан нималар кутаётганини айтди.
"Реал" футболчилари жанг қилиш учун майдонга тушишади. Инқироз уларни янада хавфлироқ қилади. "Қироллик клуби" аввалгидек кучли эканини исботлашга уринади. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай, уларнинг жамоасида ажойиб футболчилар бор.
Шу сабабли биз "Интер"га қарши баҳс натижасини унутишимиз, ишлашда давом этишимиз керак" - дейди Вальверде.
"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги учрашув 28 октябрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии