RU

Последние новости

22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 22:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" (матнли трансляция)  36 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  1 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  17 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  192 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  9 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  2 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  36 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  27 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ" Новости

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ"

Динамо» - «Машъал» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, очилиш ўйинидаги муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингиз? 

- Мавсумнинг очилиш ўйинида ҳар доим қандайдир асабийлашиш бўлади, айниқса уйда мухлислар қаршисида ўйнаганингда. Ўйинни ёмон бошламадик, аммо кейин қандайдир пасайиш кузатилди. Ниҳоят бўлим якунида гол урдик. Иккинчи бўлим бошида яратилган голли имкониятлардан фойдаланганимизда бундай валидолли ўйин бўлмасди. Ҳа, уларга айтарли вазият яратишга бермадик, аммо 1:0 – доим асабий натижа. Ўйин якунида йигитлар тўпни назорат қилиб, натижани қўлдан чиқармасликка интилишди.

- Вадим Карленович, таништирув маросимида сиз “5 турдан кейин Кожони унутасизлар” деган эдингиз, аммо бугунги ўйиндан кейин савол яна кўпайди – янги ҳужумчи Фрайдей мана иккинчи ўйиндирки ўзини яхши ҳис қилмаяпти, у билан нима бўлмоқда? 

- Шунчаки, у ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Уни тартибга келтиришимиз керак, ишонаманки у ҳали қўшади. Ҳозир тайёр бўлмаган ҳолатида ҳам 2-3та голли вазиятга эга бўлди. У савияли ўйинчи, аммо катта эҳтимол билан у ҳали жисмонан тайёр эмасдек. Фрайдей мавсум бошланишига бир ҳафта қолганида сафимизга қўшилди, энди ФИФА кунлари пайтида бизда вақт бўлади, танаффусда уни яхшироқ ҳолатга келтира оламиз.

- Бугун голга сабаб бўлган Анваржон Ҳожимирзаев – Миржаҳон Мираҳмадов жуфтлиги ҳақида фикрингиз қандай? 

-  Ҳужумчиларимиз бир-бирини яхши тўлдиришди, бу тандем ҳали яна голлар уришига ишонаман.

- Захирадан майдонга тушган Фирдавс Абдураҳмонов ёш бўлса-да, тайёр эмасдек, ўйинга яхши қўшила олмади, шундай эмасми? 

- У катта умид бераётган футболчи. Ёш ўйинчи, табиийки бундай пайтда бироз босимда бўлади, гол уриши ҳам мумкин эди. Ишонинг, Фирдавс – Самарқанд футболининг келажаги. У ҳали ўсади.

- "Динамо" жамоаси ўз стадионида ҳар сафар ҳам бемалол машғулот қила олмаслигини биламиз, ўринбосарлар учун ҳам майдон йўқ. Нега ушбу масалага ҳамон узил-кесил нуқта қўйилмаяпти? 

- Афсуски, биз ҳозир ўйнаётган майдонимизда ҳар куни машғулот ҳам ўтказсак, бу майдон шунчаки кўтара олмайди. Қолаверса, бу майдонда "Қизилқум" жамоаси ҳам ўйнаяпти. Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади. Шу боис биз имконқадар майдонимизни эҳтиёт қилаяпмиз ва бу ерда доим ҳам машғулот ўтказмаймиз. Самарқандда эса бошқа талабга жавоб берадиган майдон ҳали йўқ. Шу боис 3-тур олдидан Тошкентга бориб машғулотларни ўша ерда ўтказишга тўғри келади, - деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.  

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика