RU

Последние новости

20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  20 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  35 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади"

Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди, - дея ўз фикрини билдирди Вадим Карленович, - Об-ҳавони ўзингиз кўряпсиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитларга шижоат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Иккинчи давра энди бошланди, секин-аста ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади. Хоҳлардимки, Суперлига ўйинларига кўпроқ мухлис келса. Ўз майдонимизда тўп тепишни бошлаганимиздан сўнг мухлислар сони кўпроқ бўлади деб ўйлайман.

- Жасур Жалолиддинов захирада қолди ва ўйиннинг охирларида майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен таркибни асосан рақибга қараб танлайман. Футболда шундай: ҳаммага имкон бериш керак. Қолаверса Жасур Жалолиддинов анча ёш ва уни бирданига ҳамма ўйинга туширавериб қийнаб қўйиш керак эмас. Жасур ҳали кўп амалиётга эга бўлади.

- Авваллаги йиллари кўрганмизки, "Бунёдкор" айниқса куз ойларига келиб толиқиб қолади. Бу йил шундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биласизми, бизда "Арманда ҳар доим вариант бўлади" деган гап юради. Шундай экан, мен ҳам бундай бўлмаслиги учун нимадир вариант ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. Қани октябрь-ноябрь ойлари келаверсин-чи, кейин бу саволни ўйлаб кўрамиз.


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика