RU

Последние новости

13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

УЗРEПОРТ ТВ ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё Кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа мусобақалари трансляция ҳуқуқини харид қилди Новости

УЗРEПОРТ ТВ ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё Кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа мусобақалари трансляция ҳуқуқини харид қилди

УЗРEПОРТ ТВ ҳамда ФУТБОЛ ТВ телеканаллари бир неча йиллардан бери Жаҳон ва Европанинг энг муҳим ва қизиқарли футбол мусобақаларини мухлислар эътиборига жонли эфирда тақдим қилиб келаётганидан хабарингиз бор.

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, УЗРEПОРТ ТВ телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирок этадиган расмий мусобақалар, яъни Жаҳон чемпионати саралаши, Осиё Кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги трансляция ҳуқуқини харид қилди.

Эндиликда юртимиздаги мухлислар миллий ҳамда U-23 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё чемпионатидаги иштирокларинини, шунингдек, Осиё Кубогидаги учрашувларини, ўзбек клубларининг ОЧЛдаги иштирокларини севимли шарҳловчилари билан биргаликда УЗРEПОРТ ТВ ҳамда ФУТБОЛ ТВ телеканалларида жонли эфирда томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот учун, келаси йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Шунингдек, футзал ишқибозлари ҳам телеканалларимиз орқали Осиё чемпионати финалларини томоша қилишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, аёллар футболи ишқибозлари ҳам УЗРEПОРТ ТВ ҳамда ФУТБОЛ ТВ орқали аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинларини кузатиб боришлари мумикин.

УЗРEПОРТ ТВ ҳамда ФУТБОЛ ТВ телеканаллари томонидан трансляция ҳуқуқи харид қилинган мусобақалар:

1) Осиё Кубоги-2023

2) ЖЧ-2022 Осиё саралашининг сўнгги босқичи

3) U-23 Осиё чемпионати (2022 ва 2024)

4) Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022

5) ОФК Бирдамлик Кубоги 2024

6) ОФК чемпионлар Лигаси 2021, 2022, 2023 ва 2024-йилги мавсум (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

7) ОФК Кубоги 2021, 2022, 2023, 2024 (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

8) U-20 Осиё чемпионати-2023 финали

9) U-17 Осиё чемпионати-2023 финали

10) Аёлар ўртасидаги U-20 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

11) Аёлар ўртасидаги U-17 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

12) Футзал бўйича Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

13) Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2021, 2022, 2023, ва 2024 йилги финаллар

Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика