RU

Последние новости

23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  11 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  33 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси. Кеча, бугун, эртага... Новости

Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси. Кеча, бугун, эртага...

Теги :  Пахтакор-79
Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси ҳақида.

Наманган вилояти Уйчи туманининг "Пахтакор-79" клуби Ўзбекистоннинг тарихий жамоаси "Пахтакор-79" жамоасининг 40 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апаков, Уйчи туман 1-сонли БЎСМ директори Акмалжон Махкамов, "Пахтакор-79" клуби раиси ва ҳомийси Ойбек Ғаниевнинг сайъ-ҳаракати ва ташаббуси билан 2019 йилда ташкил қилинган. Жамоа бош мураббийлари Бунёд Мирзаев, Омилжон Мўминов, Музаффар Турғуновлар футболчиларга ўз тажрибаларини бериб келишмоқда.



Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси ўз ўйинларини Уйчи туман 1-сонли БЎСМга қарашли футбол майдонида ўтказиб келишмоқда. Жамоа ҳозирда Наманган вилояти 2-лигаси биринчи даврадан сўнг бирорта мағлубиятсиз якка пешқадам сифатида якунлашди. Ҳозирда жамоа иккинчи даврага тайергарликни олиб бормоқда. Жамоада Фарҳод Турсунов, Шерзодбек Тўхтабоев, Анваржон Сиддиқов, Шокиржон Усмонов, Санжар Тошпўлатов ва Абдуғофир Абдулбоқиев каби тажрибали ўйинчилар жамоадаги умидли ёш ўйинчилар Олимжанов Абдухалил, Ҳаётбек Сотиволдиев, Алишер Абдураҳмонов, Абдулазиз Абдусаматов, Омадбек Исмоилов, Ҳумоюн Фахриддинов, Анвар Салимжанов ва Довудбек Ҳамидуллаев каби ёш футболчиларга ўз тажрибаларини ўргатиб келишмоқда.



"Пахтакор-79" жамоасида нафақат катталар балки ушбу ном остида 2004 йил ва 2009 йилгача бўлган болалар жамоаси ҳам мавжуд. Яқинда бўлиб ўтган 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Наманган вилояти ҳокими кубогида Уйчи "Пахтакор-79" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчиси Муҳаммад Тохиржонов турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.



"Пахтакор-79" жамоаси келгуси йилда ПРО-лигада ўйнаш вазифасини ўз олдига муҳим вазифа қилиб қўйган бўлиб ҳозирда туман ҳокимлиги, 1-сонли БЎСМ ва ҳомийлар билан биргаликда астойдил меҳнат қилишмоқда. "Пахтакор-79" жамоаси ҳозиргача босиб ўтган йўлида яқиндан ёрдам бериб келаётган Уйчи туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апаков, 1-сонли БЎСМ директори Акмалжон Маҳкамов, Наманган вилояти футбол ассосацияси ва бош ҳомий Ойбек Ғаниевга миннатдорчилик билдиради.

Абдулазиз Абдувоҳидов таёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика