RU

Последние новости

15:23ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   7 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  0 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0 11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  7 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  9 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  9

Усмон Тошев: "Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик" Новости

Усмон Тошев: "Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик"

“Андижон” “Хоразм” майдонида уч очкони қўлга киритиб ўз мухлисларини қувонтиришда давом этяпти.

Урганчдаги беллашувдан сўнг андижонликлар устози Усмон Тошев ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биз жуда қийин шароитда ўйнадик. Майдоннинг сифати ҳам футбол ўйнаш учун етарли даражада талабга жавоб бермасди. Лекин биз ўйинга яхши тайёрлангандик. Футболчиларни ҳам учрашувга ҳар томонлама пухта тайёрлай олдик. Биринчи бўлимдан кейин 2:0 ҳисобида олдинда эдик.

Умуман олганда, ёмон ўйнамадик. Шунчаки, майдоннинг сифати ўйинимизга бироз таъсир қилди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин йигитларимиз озгина асабийлашишди. Аммо ҳисоб 1:2 бўлгандан сўнг йигитларимизда ваҳима кузатилмади. Ана энди ҳисоб тенглашиб қолиши мумкин деган хадик ҳеч бир йигитимизда кузатилмади. Ўйинни ўз назоратимиз остида олиб бордик. Рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди.

Умуман, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Тўғри, хатоларимиз бор. Аммо муҳими ўйинимиз бор. Футболчиларимизда ҳам ўзига бўлган ишонч бор. Айниқса, уларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Мен ўйлайманки, бунинг таъсири албатта “Орол” билан учрашувда ҳам сезилади. Бироқ Нукусдаги ўйин янада қийин бўлади. Чунки биз у ерда сунъий майдонда ўйнаймиз. Нима бўлганда ҳам биз ушбу беллашувга тайёрланамиз, - дейди Тошев.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика