RU

Последние новости

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди Новости

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида иш вақтидан сўнг танланган кунларда, ҳафтада камида бир марта раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишини таъминлаш бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш белгиланган.

Президентимизнинг мазкур фармонини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги ташкилотларда изчил ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, соҳа ходимлари соғлом турмуш тарзи бор жойда, ишнинг унуми ҳам, ривожи ҳам юқори бўлишини кўнгилдан ҳис қилган ҳолда фаолият юритишаётир.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Солиқ тизими ташкил қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб мини футбол бўйича ўтказилган “Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақа ҳам ана шу хайрли саъй-ҳаракатлар сирасидан.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Ҳал қилувчи учрашувда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси жамоалари рўпара келди. Бу ўйин 4:0 ҳисобида якунланиб, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари кубок соҳибига айланишди. Урганч шаҳар ДСИ жамоаси иккинчи ўринни, вилоят ДСБ-2 жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Кубок беллашувларининг энг яхши футболчилари номига Бобур Ражапов (дарвозабон, вилоят ДСБ-1), Жуманиёз Матчанов (ҳимоячи, Урганч шаҳар ДСИ), Элдор Алланазаров (тўпурар, вилоят ДСБ-1) ва Улфатбек Аниязов ( ғалабага бўлган ишончи учун, Кўшкўпир тумани ДСИ) сазовор бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Хоразм вилоят ДСБ бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов тадбир иштирокчиларини ўзига хос байрам билан қутлаб, ғолиб ва совриндор жамоаларни ҳамда энг яхши футболчиларни муносиб тақдирлади.

             Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика