RU

Последние новости

15:13ЖЧ-2026 саралаши. Ҳаммани "савалаётган" Япония ва Австралиянинг асосий таркиблари маълум  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:21Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  1 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  10 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  27 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  17 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6

Умид Аҳмаджоновнинг Наврўз байрами табриги Новости

Умид Аҳмаджоновнинг Наврўз байрами табриги

Юртимизда янгиланиш, ёшариш аёми бўлган Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов юртимиздаги барча футбол мухлисларини мана шу баҳор байрами билан муборакбод этади.

“Баҳор айёми юртимизга тинчлик, хотиржамлик, қут-барака олиб келсин! Янги мавсумда барчамизга янги ғалабалар доимо ёр бўлсин! Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев юртимизда спортнинг, хусусан, футболнинг ривожига катта эътибор қаратиб, бизни янги ғалабалар сари ундамоқдалар. Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ушбу фикримизга асос бўлади.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва футболимизни янги босқичга олиб чиқиш учун туну кун меҳнат қилиб, олдимизда турган муҳим мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ҳолда, юртимиз довруғини оламга ёйишда барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз!

Наврўз байрами нишонланаётган шу кунларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси иккитадан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Миллий термамиз сафарда Сенегал ва Марокашга қарши баҳс олиб борса, Олимпия терма жамоамиз водийда Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Мана шу ўйинларда вакилларимизга омад ва ғалабалар ёр бўлсин!”, - деди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика