RU

Последние новости

23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  0 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:57Миллатлар лигаси. Бироздан сўнг бошланадиган учта ўйинни таркиблари билан танишинг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  1 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  4 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  9 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  14 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  7

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди Новости

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

Пхёнчханда старт олган XXIII қишки Олимпия ўйинлари доирасида бугун, 12 февраль куни мамлакат пойтахти Сеулда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан спорт вазирлари Конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.

Конференциянинг бош мавзуси “Жамиятда спорт қадриятларини ривожлантириш” бўлиб, мазкур анжуман иштирокчиларга допингларсиз тоза спорт, ижтимоий ривожланишда спортнинг аҳамияти, спорт мусобақаларидаги ғирромликларни олдини олиш, спорт қадриятларини ривожлантириш каби масалаларда мисоллар келтириш, фикр алмашиш имконини берди.

Конференцияни дастлаб Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири До Жонг Ван кириш нутқи билан очиб берди. Шундан сўнг иштирокчи мамлакатлар спорт мутассадилари ўз тақдимотларини ўтказишди. Конференцияда кўпгина масалалар муҳокама қилинди. Анжуман якунида эса иштирокчиларга маданий дастур намойиш этиб берилди.

Конференциядан сўнг Умид Аҳмаджонов шу ернинг ўзида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди, шунингдек, Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм ишлари вазири До Жонг Ван билан учрашди.


Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро дўстона алоқалар ўрнатиш, Олимпия ҳаракактини янада ривожлантириш масаласида ҳамкорлик риштараларини мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, WADA Президенти Крейг Риди суҳбат давомида мамлакатимизда допинга қарши кураш масаласида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 3 январда эълон қилинган ПҚ-3457 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарини юртимизга таклиф этди. Крейг Риди бу таклифни бажонидил қабул қилди ва иш тақвимидан келиб чиққан холда WADA Президентининг Ўзбекистонга яқин ойлар ичида ташриф буюришига оид келишувга эришилди.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика