RU

Последние новости

13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  0 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  0 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  1 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  3 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  6 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  2 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  4 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  3 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  6 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10

Умид Аҳмаджонов: “Клубларимиз директорлари "Эвертон"да малака оширишади” Новости

Умид Аҳмаджонов: “Клубларимиз директорлари "Эвертон"да малака оширишади”

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ушбу келишув асосида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Суперлигада иштирок этувчи клублар директорлари, шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Арсенал” каби гранд клубларига бориб, у ерда тажриба ва малака оширишлари лозим эди.

Таъкидлаш лозим, бугун ушбу ҳамкорлик доирасида илк келишув амалга оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси клублари, жумладан, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” клублари март ойида Англиянинг “Эвертон” клубида малака оширишади. Клублар раҳбарлари “Эвертон”га ташрифи давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплайдилар.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистондаги бошқа клублар вакилларини ҳам Англиянинг “Арсенал” клубига малака оширишга жўнатиш учун келишув амалга оширилмоқда. Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг “Аякс” клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол Ассоциациялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.

Бу келишувлар албатта, мамлакатимизда футбол инфратузилмаси ривожига фойда келтиришини Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига маълум қилди: “Маълумки, Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади. Шу боис, Лондонга қилган ташриф чоғида келгусида Ўзбекистондаги клублар директорларини айнан Англияга малака ва тажриба ошириш учун жўнатиш борасида Англия Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорлик келишувига эришдик. Бу, ҳамкорлик асосида Ўзбекистондаги клублар директорлари дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бирида тўплаган тажрибасини мамлакатимизда қўллаши ва бу билан Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшадилар деб, бемалол айта оламан”.

Рейтинг: +68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика