RU

Последние новости

21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга учиб келди  0 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 21:00Миллатлар лигаси. Тўртта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  9 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  7 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  12 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  5 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  2 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  1 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади Новости

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади

Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.

“Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритганингиз билан Сизларни табриклайман! Олимпия терма жамоамизнинг ОСиё чемпионатида юксак натижасидан кейин мамлакатимиз футзал бўйича ҳам Осиёда ўз ўрнига эга эканини исботлай олганингиз учун Сизларга катта раҳмат!

Бутун мусобақа давомида катта шижоат ва юксак ватанпарвалик намунасини кўрсатиб, баҳсларда бор кучингиз билан ҳаракат қилганингизни барча мухлислар гувоҳи бўлишди. Айниқса, бронза медаллари учун Ироқ терма жамоасига қарши кечган ўйинда таркибдаги барча футзалчилар иродали ўйин намойиш қилиб, Осиё чемпионатининг совриндорига айланганингиз барчамизни чексиз хурсанд қилди.

Эндиликда бўлғуси мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилишда давом этасизлар, деган умиддаман”, - дейди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика