RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   1 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  17 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди Новости

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 1-турида стадиондаги ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

“Суперлиганинг 1-тури жуда ажойиб бошланди. Фарғонада “Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида қатнашдим. Шу куни “Истиқлол” стадионига 20 000 га яқин мухлис ташриф буюриб, ўйингоҳда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукмронлик қилди. Мазкур муҳитни юзага келтиришда саъй-ҳаракат қилган клуб мутассаддилари ва биринчи навбатда фарғоналик футбол ишқибозларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Гувоҳи бўлганингиздек, майдон эгалари “Нефтчи” футболчилари ҳам бундан руҳланиб, кучли таркибга эга бўлган “Насаф”га қарши шиддатли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айтмоқчи бўлганим, мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса, майдонда ҳам шунга мос ўйин бўлади.

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлди. Деярли 14 000 га яқин мухлис ўзларининг севимли жамоалари қўллаб-қувватлаш учун Бухородаги стадионга ташриф буюришди. Мухлислар бу ўйинда ҳам муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга чорлаб қоламан. Футбол Сиз учун, мухлислар учун. Стадионларга ташриф буюриб, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!” – деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика