RU

Последние новости

16:09"Қўқон-1912" - "Дўстлик". Асосий таркиблар маълум  0 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  15 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  16

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак"

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди.

"Истиқлол" стадионида Умид Аҳмаджонов вилоят федерациялари масъуллари иштирокида мажлис ўтказди. Мажлисда ЎФФ бошқарма бошлиқлари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилояти футбол федерациялари ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Водий аҳли футболни жуда севади. Бу ерда футболнинг жонкуяр мухлислари кўп. Ана шу мухлисларни, халқимизни хурсанд қилиш учун асдойдил меҳнат қилишимиз керак. Бунинг учун, кўзи ёниб турган, футбол ривожи учун ҳалол ишлашга тайёр инсонларни ишга олиш керак. Мана “Олтин водий” дастури бўйича ишлар бошланмоқда. Режа бўйича бу йил бутун республика бўйлаб 1000 га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган. Шулардан 600 таси водийда ўтказилади. Жумладан, Фарғонада 200 га яқин болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказамиз.

Эндиликда футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак. Қабул давомида ЎФФ масъул ходимлари албатта иштирок этади. Шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам қабул жараёнини кенг ёритиб боришлари керак.


Шунингдек, Фарғонада мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш масаласига жиддий ёндашиш зарур. Эндиликда, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар ва мураббийларнинг савиясини ошириш бўйича семинарларнинг барча харажатларини қоплаб беради. Бу чора-тадбирлар истеъдоди бўла туриб, молиявий сабаб лицензия ололмай юрган мураббий ва ҳакамларга яхшигина имконият”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

“Водийда футболни ривожлантириш учун кўп меҳнат қилиш керак. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани. Насиб қилса, бу йил водийда футбол байрами уюштирамиз. Бу ерда халқаро талабларга жавоб берадиган шундай чиройли стадионлар барпо этилган. Бу стадионларда Олимпия  терма жамоамиз иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу водий аҳли учун ўзига хос совға бўлади”, – дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика