RU

Последние новости

19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  2 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  97 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  5 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, гол ўтказиб юборгач ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Пенальтидан гол ура олмадик, сўнгги сонияларда автогол қайд этдик ва икки очко йўқотдик. Лекин бу футбол, ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 6та турда 12 очко тўпладик, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

"Сўғдиёна" иккинчи таймда бироз кучсиз ўйнамоқда? Бу руҳий ҳолат билан боғлик. Йигитлар гол ўтказиб юборишдан қўрқиб ҳимояга кўпроқ аҳамият беришади. Бу ҳеч қандай тактика ёки бошқа нарса эмас. Ўтган турда Саҳоб Рашидов захирадан тушиб иккита гол уриши мумкин эди. Бугун ҳам иккинчи пенальтидан гол урганимизда ўйин натижаси умуман бошқача бўларди.

Ҳозир барча ўйинлар оғир ўтмоқда. Ҳар бир рақиб жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Бу мавсум ҳар бир очко олтинга тенг. "Сурхон" билан ўйинни эсланг, бизнинг дарвозамизга пенальтидан гол ура олишмаганди ва биз ғалаба тўпини киритиб ютиб кетгандик. Шу боис раҳбарият ва бошқалар буни тўғри тушунишларини истардим.

Мавсум эндигида бошланди. Таркибимизда бор футболчилар бошқаларга рақобат қилишларини истардим. Ёзда балки 1-2 янги футболчини таклиф қилармиз, балки умуман ҳеч кимни таклиф қилмасмиз.

Мен ҳеч кимга рўза тутиш ёки тутмасликни айта олмайман. Барча футболчилар катта инсонлар ва уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Рамазон бир йилда бир ой давом этади, шу боис бунда муаммо кўрмаяпман.

Пенальти тепиш борасида икки футболчи номини эълон қиламиз. Ўйин пайтида Жасур Ҳасанов тепишга қарор қилишди ва у тепди.

Саҳоб Рашидов бугун нега тушмади? Жамоада 20 нафар футболчи бор. Ҳар бир футболчи майдонга тушишини хоҳлаймиз. Аммо захирадан 3 нафар футболчи тушади. Шундай экан барчага ўйнаш имкониятини берамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика