RU

Последние новости

02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  3 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  1 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  4 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  21 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  11 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  31

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз" Новости

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"

Суперлиганинг 2-тури доирасида "Қизилқум" мағлуб қилинганидан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.


- Биринчи ўйиндан кейин йигитларда руҳан чўкиш бўлди. Шу сабабли бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўйин биз учун яхши бошланди. Кетма-кет вазиятлар яратдик, тезкор гол уриб олдик. Кейинчалик яна бир-икки вазиятлар бўлди. Вазиятлар голга айланмаганидан кейин биз ҳимояга эътибор беришни бошладик. Иккинчи бўлимда ҳам чуқур ҳимоялана олдик. Иккинчи гол бизни хотиржам қилди. Починни очиб олдик, бу уч очко билан барча футболчиларимни табриклайман ва ҳеч кимга эътибор билдиришни истамайман. Улар бугун ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Ғалаба билан табриклайман ва энди кейинги учрашувларни ўйлашни бошлаймиз.

- Мавсумдаги илк ғалаба билан табриклайман. Ўзингиз айтганингиздек, бугун жамоа натижа учун ўйнади. Иккинчи гол эса ўйинни ўлдирди. Бугун ҳам жамоа ўтган сафаргидек ҳужумкор ўйнаса бўлармиди?

- Буларнинг барчаси руҳият билан боғлиқ. Кўрган бўлсангиз, бугун дарвозабонимиз уч-тўрт хатога йўл қўйди ва бу голга олиб келиши мумкин эди. Йигитлар ўйинни олиб чиқиб кета олишди. Биринчи ўйинда 90+4-дақиқада гол ўтказганимиздан кейин йигитларда пасайиш бўлганди. Кўп нарса шунга боғлиқ. Кейинги ўйинларда бундай ҳолатлар бўлмаслигига умид қиламан. Шу орқали бошқачароқ футбол ўйнаймиз, очиқроқ, агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги майдоннинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Майдон ҳақида нимадир дейиш қийин. Чунки бу майдонда мен футбол ўйнамадим. Ушбу майдонда иккала жамоа ҳам футбол ўйнади, демак, жамоаларда шароитлар бир хил эди. 

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими.

- Ушбу футболчилар аслида асосий таркиб аъзолари ҳисобланишади. У бунгача терма жамоа ихтиёрида бўлиб турганди. Икки ҳафта давомида биз билан бўлмагани учун машғулотлар давомида ўсишга эришмоқда. Бугун у захирадан тушиб, гол урди. Гап йўқ. Уни олқишлайман.

- Бугунги ўйинда ўтган сафаргисига қараганда ҳимояда ўзгариш бўлди. Бу 90+4-дақиқада ўтказиб юборилган гол билан боғлиқми?

- Бу ерда футболчининг хатолари кузатилди. Шу сабабли у билан гаплашдик ва бугун уни захирада қолдирдик. Бу қарор тўғри бўлганини натижада кўрдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
15 мар 00:40:35
Аскарбек Мухитдинов
Яна Улугбек Бакаев????
   
15 мар 00:00:36
Aziz Abdullayev
Ответ на комментарий пользователя Xotamsher
Бакоев бошкарган жамоаларга назар солсангиз мураббийликда яхши натижаларга эришадиганга ухшайди. Бакоев мураббийликда яхши усишга эришяпти
Kechirasiz Baqoyev emas Bakayev
   
14 мар 23:58:36
Aziz Abdullayev
Bakayev
   
14 мар 23:45:23
Nodirbek Axmedov
Яна шу орқали (СА) ёзиб ўтмоқчиманки Вилоят рахбарлари!!! Биз мухлисларни севимли жамоамизни ўз майдони Бухорода уйнаши учун Стадион қурилишини бошлашларизни ёхуд олдинги стадионни ёритгичларини қуйиб бўлсаям "Бухоро"ни ўз майдонида уйнашни таъминлаб беришларизни сўраб илтимос қилиб қоламан
   
14 мар 23:40:26
Nodirbek Axmedov
Авваламбор барча Бухоро ахли ва Бухоро футолини шижоат билан ким бўлишидан қатъий назар жонини бкриб ишқибозлик қиладиган асл мухлисларни биринчи ғалаба билан муборакбод этаман. Узоқ масофа бўлганига қарамасдан пойтахтга жамоани қўллаш учун борган мухлиларга алохида раҳмат айтиб қоламан.
Уйинни синчковлик билан тВ орқали кўриб шуни айтмоқчиманки хали Бақоевга бу янги коллектив билан кўп ишлаши кераклигини тавсия қиламан. Мени қувонтирган нарса шуки иккала голни хам Бухоро академиясидан етишиб чиққан футбочи ктритгани бўлди. Тўғри, когонлик Равшан Хайруллаев Насаф тарбияланувчиси аммо хозир бу мухим эмас. Албатта ғалаба ҳар бир мухлис учун мароқли ҳисобланади. Хуллас кейинги уйинларда бундан-да ёрқинроқ уйинлар намойиш этишини тилакдошиман. Ғалаба яна бир бор муборак бўлсин бухороликлар!!!!!
   
14 мар 23:27:50
Nodirbek Axmedov
Мархабо энди Майкл Скофилд, сўз сизда....))))
   
14 мар 23:24:56
Xotamsher
Бакоев бошкарган жамоаларга назар солсангиз мураббийликда яхши натижаларга эришадиганга ухшайди. Бакоев мураббийликда яхши усишга эришяпти
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика