"Улар анча илгарилаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади
05 мая 00:17
Новости
"Улар анча илгарилаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади
— Ўзбекистон футболи Қозоғистон билан таққослаганда, ривожланиш бўйича анча илгарилаб кетганми?
— Албатта, анчагина ўтиб кетган. Қозоқ ва тожиклар ҳам кучли, лекин ўзбек футболичалик эмас... Ўзбекистондаги мен кўрган инфраструктура собиқ иттифоқ ҳудудидаги давлатлар орасида Топ. Биринчи ўринда деса ҳам бўлади. Ўзбекистон бу борада Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан узоқлашиб кетган. Сабаби, у ерда соҳа бошқарувига футболни севадиган, миллионлар ўйинига қизиқадиган ҳамда уни ривожлантиришни тушунадиган инсонлар келган. Барчаси келажак авлод учун қолади. Ўзбекистон бу масалада катта фарқ билан илгарилаб кетган, — деди Канчельскис.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси 2018-2020 йилларда "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлаган. Мутахассис ҳозирда Қирғиз Республикасининг "Мурас Юнайтед" клубини бошқармоқда.
Комментарии