Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"
27 янв 18:32
Новости
Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"
Киевнинг "Динамо" ва Украина миллий терма жамоаси ҳимоячиси Тарас Михавко ўзига энг ёқадиган позициядош футболчиларни санаб ўтди.
Улар орасида "Манчестер Сити" футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Михавконинг Украина терма жамоасидаги шериги Илья Забарний, шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси аъзоси Нико Шлоттербек билан бир қатордан жой олди.
"Менга Шлоттербекнинг ўйини жуда ёқади. Уни кузатиб бораман, услуби менга манзур келади. Албатта, Забарнийни ҳам кузатаман, у ҳам яхши. Ҳусановни ҳам яхши кўраман, у ёш ва ҳақиқатан яхши сифатларга эга. АПЛда "Манчестер Сити"га мухлислик қиламан, шунинг учун ўйинларини кузатиб бораман", – деди Михавко "Динамо" матбуот хизматига берган интервьюсида.

Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии