RU

Последние новости

07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  2 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди" Новости

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Нидерландия жуда яхши жамоа. Учрашув қийин ўтди. Аммо шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, сабаби улар матонат кўрсатишди, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Бу биз учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.

Шукрки, барча режаларимиз амалга ошмоқда. Мана исбот, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди кейинги рақибга қарши тайёргарлик кўрамиз.

Кейинги рақибимизни эртага билиб оламиз ва ғалаба қозонган жамоага қарши тайёрланамиз. Испания — Венесуэла жуфтлигида фаворитни айта олмайман, чунки фаворитлар ҳар доим ғолиб чиқавермайди. Шундай экан, қайси жамоа устун келса, ўша жамоага қарши шайланамиз.

Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун жуда муҳим, улар бизга мотивация беради", деди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика