УЕФА президенти Суперлига ташкил этилиши имкониятларини баҳолади
04 окт 2022 12:11
Новости
УЕФА президенти Суперлига ташкил этилиши имкониятларини баҳолади
УEФА президенти Александер Чеферин яқин йилларда Европа Суперлигаси яратилмаслиги ҳақида фикр билдирди.
"Яқин 10-15 йил ичида Суперлига яратиш ғояси яна пайдо бўлишига шубҳа қиламан. Фақат учта клуб президенти ўзларининг эголари туфайли бу турнирни орзу қиладилар. Англия клублари Суперлигага қўшилишмайди ва уларсиз ушбу турнирда жиддий рақобат юзага келмайди.
Улар лойиҳа яратилишини эълон қилишганда, мен икки кун ухламадим ва овқатланмадим. Улар менга қўнғироқ қилиб, қўрқитишди. Андреа Аньелли билан алоқам йўқ. Илгари Флорентино Перес билан муносабатимиз яхши эмасди. Аммо биз Чемпионлар Лигаси финалида учрашдик ва Суперлигани муҳокама қилганимиз йўқ", – деди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" ҳамон Суперлига ғоясидан воз кечмаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии