RU

Последние новости

20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  0 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  282 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  16 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0

УЕФА 2018/19 мавсумдан қўшимча вақтда тўртинчи ўзгаришга рухсат берди Новости

УЕФА 2018/19 мавсумдан қўшимча вақтда тўртинчи ўзгаришга рухсат берди

Теги :  УЕФА
УЕФА келаси мавсумдан кучга кирувчи Чемпилонлар лигаси ва Европа лигаси регламентидаги ўзгаришларни тасдиқлади.

Ушбу ўзгаришлар Братислава ва Цюрихда ўтган йиғилашларда муҳокама қилинган эди ва улар 2018/19 мавсумдан кучга киради.

Бу ўзгаришлар Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогида қўлланилади:

- 2018/19 мавсумдан бошлаб плей-офф ўйинларининг қўшимча вақтида тўртинчи ўзгартириш амалга ошириш мумкин;

- Чемпионлар лигаси финали, Европа лигаси финали ва УЕФА Суперкубоги учун баҳс қайдномасига 23 нафар футболчини киритиш мумкин. Аввал бу таркиб 18 ўйинчи билан чекланар эди. Шундай қилиб, захира ўриндиғида олдингидек 7 эмас, 12 нафар захира футболчиси ўтира олади.

- Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичидан сўнг, клуб тақиқи бўлмаган 3 нафар футболчини қайдномага киритиши мумкин.

- 2018/19 мавсумдан бошлаб Европа лигасида (ёки УЕФА Кубогида) кетма-кет уч марта ёки умумий ҳисоблаганда беш марта ғолиб чиққан жамоа футболкасида махсус белги бўлади. Ушбу турнирда 5 марта ғалабага эришган "Севилья" келаси мавсум еврокубокда иштирок этса, шундай белги билан ўйнаши мумкин. Бундай анъана Чемпионлар лигасида мавжуд.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика