RU

Последние новости

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  0 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими? Новости

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?

Марказлашган тартибдаги Элит Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финал ўйинлари тўлиқ Саудия Арабистони клублари устунлигида кечди.

Бемалол айтиш мумкин, Саудия чемпионати ҳам кучлилиги, ҳам томошабоплиги бўйича қитъада етакчи ўринга кўтарилиб олди. Авваллари Япония чемпионати кўп тилга олинарди, кейинги ўринда Жанубий Корея, Эрон лигалари этироф этилган бўлса, эндиликда жуда кўпчилик Саудия чемпионатини биринчи ўринга қўймоқда ва Саудия Пролигаси ҳатто Европанинг айрим давлатларига пулли тансляция қилинмоқда.

Элит ОЧЛда бугун ярим финалнинг илк учрашуви бўлиб ўтади. Унгача чорак финалда қайд этилган натижаларни яна бир карра эслаб ўтсак. 

"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК" 7:0

"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед" 3:0

"Йокогама Маринос" - "Ал Насср" 1:4

"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд" 3:2

ОЧЛ Элит чорак финалга Саудиянинг учта клуби чиққан бўлса, ҳар учаласи йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айниқса мамлакат гранди "Ал Ҳилол" Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клубига умуман имкон қолдирмай 7:0 ҳисобида зафар қучди. 48 минг мухлис кузатиб борган "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган баҳс тўлиқ саудияликлар устунлиги остида ўтди. 

Ўйинда Милинкович-Савич, Маркос Леонардо, Салим Ал Довсари, Александр Митрович, Мальком, Носир Ал Довсари ва Абдуллоҳ Ал Ҳамдан томонидан киритилган голлар "Ал Ҳилол"га 7:0ни тақдим этди. Эътиборлиси, бу ўйинда ҳеч ким дубл ёки хет-трик қилмади.

Эртаси кун шу стадионда "Ал Аҳли" Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Рияд Маҳрез тезкор гол киритиб ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб Галено ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. 30-дақиқада урилган Роберто Фирминонинг голи эса яна бир йирик ғалабани таъминлади.

Япониянинг "Йокогама Маринос" клубига қарши баҳс олиб борган "Ал Насср" ҳам ўз ўйинини йирик ғалаба билан тамомлади. Жон Дуран иккита тўп киритган учрашувда Садио Мане билан Криштиану Роналду ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Японияликлар "Ал Насср"нинг тўртта голига фақат бир марта жавоб бера олишди.

Шундай қилиб чорак финалга чиққан Саудиянинг учала клуби ҳам дастлабки вазифани уддалаб ярим финалга йўл олди. Қизиғи шундаки, учта ўйинни қўшиб ҳисоблаганда Саудия жамоалари 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга факторлар етарлича. Биринчидан, барча учрашувлар Саудия Арабистонида ўтказиляпти. Иккинчидан, Саудия клублари шундоқ ҳам Осиёда кучли бўлиб олди. Агар аввалги тизим қолиб уй-меҳмон шаклида ўтказилганида бундай йирик ҳисоблар қайд этилмаслиги ҳам мумкин эди.


Бугун ОЧЛ Элитда ярим финалнинг илк учрашуви ўйналади. Тошкент вақти билан соат 21:30да "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги баҳс старт олади. Ярим финалнинг иккинчи учрашуви эртага "Ал Насср" ва Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳам 21:30га белгиланган.

Мураббийлар фикри

Бугунги учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жорже Жезус ("Ал Ҳилол" бош мураббийи): - Иккита буюк жамоа тўқнаш келмоқда. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди. Ўйлайманки, ўйин жуда юқори суръатда кечади. Бор кучимизни ишга солсак, ютишимизга ишонаман. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Фақат Жоао Канселунинг жароҳат олиб сафдан чиққани чатоқ бўлди. Шифокорларимиз унинг 4-6 ҳафта ўйнай олмаслигини айтишди. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ.

Маттиас Жэссли ("Ал Аҳли") бош мураббийи: - Рақибни жуда яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. "Ал Ҳилол" охирги уч йилдан бери кучли ўйин намойиш этиб келмоқда. Лекин мен ҳам ўз жамоам ўйинидан қониқяпман. Жидда бизнинг шаҳримиз ва бу ерда мухлисларимиз ниҳоятда кўп. Бу ҳам бизга устунлик бериши мумкин. Ўйлашимча, ўйин тақдирини майда деталлар ҳал қилади. Февраль ойида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этгандик, буни яна такрорлай     олишимизга ишонаман.

1/2 финал. 29 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли"

Бош ҳакам: Адҳам Махадмеҳ (Иордания)

1/2 финал. 30 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Насср" - "Кавасаки Фронтале"

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Австралия)


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика