RU

Последние новости

19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  0 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  7 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  11 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  2 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  4 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  3 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  2 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  9 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  19 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0

U-17 Жаҳон Чемпионатларининг энг яхши ўйинчилари ҳозир қаерда? Новости

U-17 Жаҳон Чемпионатларининг энг яхши ўйинчилари ҳозир қаерда?

Бугунги кунда Англия ёшлар ва ўсмирлар жамоаси юқори натижаларга эришмоқда.

Жумладан, сўнгги U-17 Жаҳон Чемпионатида АҚШ ва Бразилия каби кучли жамоалар таслим этилди, финалда учрашувида  эса Испания термасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 5:2. Турнирнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини эса Филу Фоден (“Ман Сити”) қўлга киритди. Келинг, бу совринга аввал кимлар эришгани ва уларнинг фаолияти қай тарзда давом этганини эслаб ўтамиз.

1999 – Лэндон Донован
Мусобақада Бразилия термаси ғалаба қозонганига қарамай, мукофотга “янги Оуэн” лойиқ кўрилди. Футбол мухлисларига Донован “Эвертон”даги ўйинлари билан яхши таниш. Инглиз клубида у ўз ўрнини топа олганди ва шерикларига мунтазам равишда голли паслар бера бошлаганди, аммо унинг биринчи (ва кейинчалик маълум бўлдики,  сўнгги) жамоаси “Лос Анжелес Гэлакси” футболчини сотишни истамади. Аниқроғи улар ҳужумкор футболчини осонликча қўйиб юборишни истамади. АҚШ клуби сўраган пулни эса ўша вақтдаги “Эвертон” тўлаб беролмасди.  

2001 – Флоран Синама-Поньоль
9та гол уриб, турнирнинг энг яхши бомбардири бўлган Поньоль “Ливерпул” билан шартнома имзолашга муваффқат бўлди. Аммо 2003-йилгача “Гавр”да ижарада қолди. Англияда унинг омади келмади: икки ярим йил ичида “Ливерпул”да бор йўғи 7та гол уриш, “Блэкберн” билан омадсиз ижара шартномаси ва Испанияга кўчишга муваффақ бўлди. “Реакративо”га ўтиш Поньольга омад калити бўлди десак, муболаға бўлмайди. У ердаги ўйинлари футболчига кейинчалик “Атлетико” эшикларини очиб берди. Лекин... У ерда ҳам спортчининг ишлари юришмади. “Спортинг” заҳира ўриндиғи, “Сарагоса” билан бўлган навбатдаги омадсиз ижара келишувидан сўнг, 28 ёшли Синама-Поньоль фақатгина “Ростов”га керак бўлди, холос! Ҳозирда у Таиландда “йўқотганини қидириб юрибди”.

2003 – Сеск Фабрегас
Финландияда бўлиб ўтган турнирда бразилияликлар испанлар устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Лекин соврин Фабрегасга (5та гол) насиб этган. Ўша йилнинг сентябрь ойида “Барcелона” академиясидан “Арсенал”га кўчиб ўтади. У тинимсиз меҳнат эвазига канонирларнинг асосий юлдузига айланиб, яна “Барcелона”га қайтиб кетди. У ердаги фаолияти унчалик ёмон кечмаган бўлса-да, бутунлай омади келди дейиш мушкул вазифа. 2014-йилда ярим ҳимоячи “Челси”га ўтди. Кўп вақт ўтмай, Европа ва ЖЧда 2та совринини қўлга киритган.

2005 – Андерсон
Қизиқ, бу йили Мексика ғалаба қозонган бўлса-да, “энг яхши ўйинчи” деб бразилиялик Андерсон тан олинди. Турнир вақтида “Гремио” футболчиси бўлган Андерсон, бир йилдан кейин “Порту” клубига ўтиб кетган. Португалияда ҳам ўзини кўрсата олган футболчини Сер Алекс “Юнайтед”га таклиф қилади. Эришилган титуллари билан мақтана олсада, ярим ҳимоячи “иблислар оиласида” муқим ўринга эга бўлолмади. “Фиорентина” ижара асосида ўтган вақтда ҳам Андерсон “очилиб” кета олмади. Ҳозирда у 29 ёшда ва фақат “Кортиба”га керак, холос!

2007 – Тони Кроос
Тони Кросс. Рўйхатимиздаги энг яхши футболчи чамамда. Турнирдан сўнг дарҳол “Бавария” таркибида дебют қилган Кросс, кўп вақт ўтмай, тажриба орттириш учун “Байер”га ижарага бериб юборилди. “Леверкузен”да бор қобилиятини кўрсата олгани учун “Бавария”га қайтарилади ва асосий таркибнинг ажралмас бўлагига айлана олади. Чемпионлар Лигаси, Жаҳон Чемпионатидаги зафар, кейинроқ Чемпионалар Лигаси тарихида илк бор қаторасига икки бор кетма-кет ғалаба қозонган “Реал” сафида ҳам Кросс асосий фигуралардан эди. Бугунги кунда Модрич билан биргаликда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилар жуфтлигини ташкил этмоқда.

2009 – Эммануэль Сани
Хўш, энди рўйхатнинг энг яхши ўйинчисидан энг “яхши”сига ўтсак. Нигерияда бўлиб ўтган турнирда мезбонлар кутилмаганда финалга етиб бордилар,  аммо шведларга ютқазиб қўйишди. Қизиғи, Сани фақатгина финал ўйинида асосий таркибда майдонга туширилганди. Унга қадар, у ўзига хос “Сульшер” ролини бажарган — заҳирадан майдонга тушар ва гол урарди (ҳар 40 дақиқада 1тадан, умумий ҳисобда 5та гол). 2010-йилда “Челси” ва “Тоттенхем”да кўрикда бўлган бўлса-да, у билан фақат “Лацио” шартнома тузишга рози бўлди. Бироқ, ёшлар жамоасида ҳам Сани ўзига жой тополмади. 2 йилдан сўнг “Лацио” футболчи трансфер ҳуқуқининг тенг ярмини “Салернитана”га сотишга қарор қилди. Ҳаттоки, C2 Сериясида ҳам нигериялик умидни оқламади. Кейинчалик Эммануэль Швецария томон йўл олди ва “Бейтар” таркибида 24 дақиқа ҳаракат қилди. Профессионал фаолияти давомида 16 учрашувда ҳаракат қилгандан сўнг, ўзи ҳам тушунди чоғи, 23 ёшида фаолиятини тугатиб қўя қолди.        

2011 – Хулио Гомес
Мексика олтин медалларга эга чиққан, Хулио Гомес эса жамоанинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланарди. 16 ёшида “Пачука”да дебют қилган, ярим финал учрашувида Германия дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлган Гомеснинг фаолияти Саниникидан унчалик омадли бўлгани йўқ. “Пачука” сафида 9 ўйин, Мексиканинг бошқа дивизион жамоаларига қатор ижаралар... Унинг трансфер ҳуқуқи ҳамон “Пачука”га тегишли, аммо чинакамига профессионал, катта футболда уни кўрмаймиз, чоғи.

2013 – Келечи Ихеаначо
Нигерия яна бир бор ўсмирлар ЖЧсида зафар қучди. Келечи бўлса, кўплаб Европа клубларининг эътиборини ўзига қарата олди. Форвард учун бўлган курашда “Ман Сити”нинг қўли баланд келди. Ихеаначо “Манчестер”да 2та мавсумни ёмон ўтказмаган. Захирадан майдонга тушган, голлар киритган. Шу билан бирга “Тилла бола” совринини қўлга киритган. Аммо Гвардиола Келечининг имкониятларини бироз паст даражада баҳолади шекилли, уни “Лестер”га 25млн фунт эвазига сотиб юборди. Аммо АПЛнинг 2016 йилги мавсум чемпионлари сафида ўзини кўрсатишга улгурмади.

2015 – Келечи Нвакали
Бу йил ҳам яна ҳамма нарса ўз қолипида қолган назаримизда. Турнир Нигерия ғалабаси билан якунланган. Келечи исмли йигит эса Англияга, “Арсенал” клубига йўл олади. Аммо бу сафар ёш иқтидор соҳиби ёш футболчилар учун трамполин вазифасини ўтовчи голландия чемпионатида - ВВВ-Венло шарафини ҳимоя қилмоқда.

2017 – Фил Фоден
Фил турнир финалида 2та гол уриб, инглиз матбуотчиларининг эътиборига тушган.
Пеп Гвардиола Фоденни жуда қобилиятли эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Кўрамиз, Фил янги Уэйн Руни бўлармикин, ёки шунчаки Джози Бакстерга ўхшаб қоладими.

2019 - Габриел Верон

2019 йил Бразилиядаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мезбонлар чемпионликни ўзида олиб қолганди. Мазкур жамоа сафида Габриел Верон кўзга тез ташланган. У турнирда 3та гол муаллифига айланганди. Верон ўтган мавсумда Португалиянинг "Порту" жамоасига кўчиб ўтди. 

P.S: 2021 йилги Перудаги U-17 Жаҳон чемпионати ковид пандемияси сабаб бекор қилинганди

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика