RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  10 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди Новости

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди

Бугун U-21 Биринчилигида ҳам мавсум якунига етди.

Сўнгги тур олдидан чемпионлик учун "Пахтакор" ва "Олимпик" клубларида имконият сақланиб қолганди. Ёш "Шерлар" "Олимпик"дан бир очко кўп тўплашганди.

26-турда "Олимпик" "Металлург" билан беллашди ва дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, "Олимпик" баҳсни 9 киши бўлиб тугатди. Риан Исламов ва Алишер Одилов қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Эътиборлиси "Пахтакор" ҳам худди "Олимпик" сингари "Бунёдкор" билан баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Аммо якунда иродали тарзда ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" U-21 чемпионликка эришди.

Мазкур баҳсни кўриш учун "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва клуб бош мураббийи Максим Шацких ҳам стадионга келишди. Ўйин тугагач Ортиқхўжаев жамоа кийим алмаштириш хонасига кирди ва ёш футболчиларни чемпионлик билан табриклади.

U-21 Биринчилигида "Олимпик" икинчи, "Насаф" ёшлари эса учинчи ўринни эгаллашди. Охирги поғоналарни "Навбаҳор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари эгаллашди. Айтганча, сўнгги тур ўйинига Яйпаннинг "Турон" жамоаси келмади ва "Қизилқум"га техник ғалаба ёзилди.




Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика