RU

Последние новости

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  90 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  24 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

U-20 Осиё кубоги саралашига бир ёш кичик жамоамиз боради. Нима учун? Новости

U-20 Осиё кубоги саралашига бир ёш кичик жамоамиз боради. Нима учун?

10-18 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида U-20 Осиё кубоги саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги (2003 йилда туғилганлар) терма жамоамиз эмас Фарҳод Нишонов бошчилигидаги (2004 йилда туғилганлар) жамоамиз қатнашади.

Сабаби келгуси йил U-20 Осиё кубоги финал босқичи Ўзбекистонда ўтади ва саралашда қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мезбон сифатида мусобақада иштирок этамиз. ЎФА бир ёш кичик футболчиларга тажриба бўлиши учун мана шундай қарорга келгани айтилмоқда. Бизнинг гуруҳимиздан Мальдив ороллари, Мьянмар, Саудия Арабистони ва Хитой жамоалари ўрин олган. Саудия Арабистонидаги саралашда қатнашишдан аввал Нишонов шогирдлари 6 сентябрь куни Дубайда БАА U-19 жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг бўлажак ўйинлари (Бош мураббий: Фарҳод Нишонов)


6 сентябрь (Дубай)
БАА - Ўзбекистон

10 сентябрь
Ўзбекистон - Мальдив ороллари

12 сентябрь
Ўзбекистон - Мьянмар

14 сентябрь
Саудия Арабистони - Ўзбекистон

16 сентябрь
Хитой - Ўзбекистон



Кейинги йил Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё кубогида қатнашадиган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги (2003 йилда туғилганлар) терма жамоамиз эса 7-11 сентябрь кунлари Уругвайдаги халқаро турнирда иштирок этади. У ерда ёшларимиз Бразилия, Аргентина ва Уругвай ёшлар терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. 24 ва 27 сентябрь кунлари эса Тошкентга U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Словакия терма жамоасига қарши ўйинлар бўлади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг бўлажак ўйинлари (Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров)

7 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Уругвай - Ўзбекистон

9 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Ўзбекистон - Аргентина

11 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Бразилия - Ўзбекистон

24 сентябрь (Тошкент)
Ўзбекистон - Словакия

27 сентябрь (Тошкент)
Ўзбекистон - Словакия

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика