RU

Последние новости

16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   0 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  24 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  5 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик” Новости

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Мен жудаям бахтлиман, жамоа билан фахраланаман. Биз Европанинг энг кучли жамоасидан бири билан куч синашдик. Премьер лигада бу жамоа билан орамизда катта фарқ бор, аммо 90 дақиқа ичидан бу фарқни йўққа чиқариш имконияти бор эди. Биз биринчи бўлимда 35 дақиқа, иккнчисида ярим соат яхши ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли эдик. Биз иккинчи голни уриб, ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик ва сўнгги дақиқаларда анча қийналдик. Йигитлар қаҳрамонларча ҳимояланишди ва рақибга имкон беришмади. Бизга бу ғалаба жудаям керак эди. Ғолиб чиққанимиздан хурсандман. 

Премьер лигада биз билан “Сити” орасида фарқ жуда катта. Чунки улар чемпионатда ўта стабил ўйин кўрсатишмоқда. Алоҳида бир ўйинда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишлашда давом этамиз. Мураббий сифатида жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман. Футболчиларнинг даражаси майдонда билиниб турибди. Мен ҳам бунда ўз вазифамни бажариб, уларни янада тараққий этишига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”,  дея “Челси” устозининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика