ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Қайрат"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида барча ўзбекистонликлар асосий таркибда майдонга тушди
29 мар 18:21
Новости


ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Қайрат"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида барча ўзбекистонликлар асосий таркибда майдонга тушди
Қозоғистон Премьер-лигаси 3-тур доирасидаги "Турон" — "Қайрат" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ўйинчилар Одил Абдумажидов, Шохбоз Умаров, Беҳруз Асқаров (32-дақиқада алмаштирилди) ва Хуршид Мухторов ҳаракат қилди. Беҳруз Асқаров (24) ва Хуршид Мухторов (90+1) ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Қайд этиш керакки, меҳмонлар 48-дақиқадаги четлатиш сабаб бир киши кам бўлиб қолишди.
Эндиликда "Қайрат" ҳисобида 7 очко мавжуд ва у турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Турон" эса 3 очко билан ўртада жойлашган.
Похожие новости

Комментарии