RU

Последние новости

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  1 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди Новости

Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Амреев бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Туркий Кенгаш аъзо мамлакатларида спортни, ҳусусан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш, футбол ҳакамларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ва федерациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаб, спорт барча халқларни бирлаштириб, маданиятлар уйғунлигига хизмат қиладиган, ўзаро ҳурмат туйғусини уйғотадиган ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлигини эътироф этди.

Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Амреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Миллий ҳамда турли ёш тоифалардаги футбол терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд эканлигини билдириб, бундай беллашувлар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Багдад Амреев Туркия Суперкубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Туркий Кенгаш музокаралар олиб бориб, ташкилот ҳомийлигида мазкур баҳсни юртимизда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини берди.

Ўз навбатида, Равшан Эрматов Туркий Кенгаш бош котибига ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорчилик изҳор этди ҳамда Ўзбекистон футбол ассосиасияси юқорида тилга олинган таклифлар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.




Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика