RU

Последние новости

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  17 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  7 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Триппьер трансфери ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатгани учун 10 ҳафта дисквалификация қилинди Новости

Триппьер трансфери ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатгани учун 10 ҳафта дисквалификация қилинди

“Атлетико” ҳимоячиси Киран Триппьерга май ойида Англия футболи ассоциацияси томонидан айблов эълон қилинганди.

Гап шундаки, англиялик “Тоттенхем”дан “Атлетико”га ўтишидан олдин, трансферининг аниқ суммаси (21,7 млн евро) ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатиб юборган ва пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузган. Бундан эса унинг дўсти фойдаланиб, букмекер контораларидан даромад кўрган.

Шу туфайли, футболчи 10 ҳафтага дисквалификация қилинди ва 70 минг фунт жаримага тортилди.

У “Атлетико”га бўлажак 12 ўйинда ёрдам беролмайди. Шу билан бирга Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида 23 февраль куни Мадридда ўтадиган “Челси”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Триппьер 7 март куни “Мадрид дербиси”га қайтиши кутилмоқда.

Аввалроқ, шу каби ҳолат Дэниэл Старриж билан содир бўлган. Дэниэл 2018 йил январида "Севилья"га ўтишидан хабар топган акаси тотализаторга пул қўйиб, яхшигина сумма ишлаб олган. Бироқ, кейинчалик бу аниқланиб, Старриж 4 ойга футболдан четлатилган ва 150 минг фунт жаримага тортилганди. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика