RU

Последние новости

21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  16 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  18 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди Новости

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди

"Transfermarkt" портали Англия Премьер-лигасидаги нархларни янгилади.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг янги нархи маълум бўлди. Энди "Transfermarkt" портали Ҳусановни 35 млн еврога баҳоламоқда. Унинг аввалги нархи 12 млн евро эди.

- Ҳусановда бозор қийматининг икки баравардан кўпроқ ўсиши бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларга боғлиқ, - дейди Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев. - Асосий омил: трансфер нархининг юқорилиги - "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди, яна 10 млн евро "Ланс"га бонус сифатида тўланиши мумкин.

Абдуқодир янги жамоа ва янги лигага тез ва муваффақиятли мослашди. АПЛ - Франция Лига 1'га нисбатан мураккаб ва интенсивроқ чемпионат. Бундан ташқари, умумий олганда кучли ва шу билан бирга тезкор марказий ҳимоячиларга талаб ортди. Юқори тезлик Ҳусановга "Манчестер Сити" тўпни йўқотганда мудофаага тез қайтиш имконини беради.



Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг энг қимматлашган футболчилари рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Унинг нархи сезиб улгурганингиздек, 23 млн еврога қимматлашди - фақат Александр Исак ("Нюкасл", +25 млн евро), Итан Нванери ("Арсенал", +25) ва Дин Хейсен ("Борнмут", +24) бозор қийматида кўпроқ ўсишга эришди.

Ушбу янгиланишдан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов Осиёда иккинчи энг қиммат марказий ҳимоячига айланди - у фақат "Бавария"да ўйнаётган кореялик Ким Мин Жедан (45 млн евро) ортда қолмоқда. Ҳозирча... Шунингдек, Ҳусанов осиёлик барча футболчилар орасида тўртинчи бўлди: ундан фақат япониялик Каору Митома ("Брайтон", 45 млн евро), юқорида тилга олинган Ким Мин Же ва яна бир япониялик Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", 40 млн евро) қимматроқ.



Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика