Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди
04 июн 22:00
Новости
Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди
Сўровномада Transfermarkt'нинг рус бўлими ва Championat.Asia ходимлари иштирок этишди. Меҳмон эксперт спорт шарҳловчиси Отабек Жўраев бўлди.
Сўровномага кўра апрель-май ойларида Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида Вадим Абрамов тан олинди. Унинг қўл остида "Динамо" бешта ўйинда умуман ютқазмади - битта ғалаба ва тўртта дуранг. Абрамов шогирдлари "Пахтакор"дан (1:1) ва "Насаф"дан (1:1) очколар тортиб олди. Абрамов 40% фоиз овоз олди, иккинчи ўринда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев (24%) қайд этилди.
Люпче Дориев апрель-май ойида Суперлиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Сўғдиёна"нинг 28 ёшли македониялик футболчиси 5 та ўйинда 7 та гол урди! Дориев сўрвономада катта устунликка эга бўлди: у 68% овоз олди, унинг энг яхши таъқибчиси "Пахтакор" вакили Достон Ҳамдамов бўлди (16 фоиз овоз).
Комментарии