RU

Последние новости

18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди Новости

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди

Кеча, 3 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Tashkent City Kongress Hall” биносида ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг Президент, Вице-президент, Бош котиблари ҳамда ФИФА, УEФА, ОФК ва CAFA мутахасcислари иштирок этмоқда.





Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди. Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинарининг барча иштирокчиларини табриклади ва унинг юқори даражада ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган ФИФА, ОФК ва УEФА раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

— Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қарорлар қабул қилинмоқда.

— Турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони эса 5 баробаргача оширилди. ФИФА билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга чиқди ва тарихда илк бор футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

— Бугунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинади ва ўзаро тажриба алмашинилади. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик, минтақаларда футболни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга замин бўлади, - деди Равшан Ирматов.




Шунингдек, футболни ривожлантириш йўлида доимий тажриба алмашиб бориш, халқаро мусобақалар ташкил этиш, мураббий, ҳакам ва бошқа футбол таълими йўналишларидаги ҳамкорлик мамлакатларда футболни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

Дастлабки кунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар, болалар-ўсмирлар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш каби мавзулар қамраб олинди.

Семинар бугун ҳам давом этмоқда.

 


Нарзулла Сайдуллаев

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика