RU

Последние новости

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди Новости

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футбол клуби шифокори Аброр Пирриев ўз телеграм саҳифасида тожикистонлик футболчини "темирйўлчилар" шифокорлари даволагани ҳақида ёзди.

"Спортимиз тиббиётидаги энг долзарб муаммо – жароҳатдан кейин малакали реабилитация ўташ тизими йўқлиги!

Ҳали-ҳануз тайинли реабилитация маркази ва мутахассислар йўқлиги сабаб жароҳат олган профессионаллар сафга қайтиш учун чет элларда клиника ва мутахассис қидириб сарсон; қўшни давлат спортчиларида ҳам шу муаммо. 

Жароҳат олган футболчиларини Европадаги клиникаларга юборишни одат қилган тожикларнинг чемпион клуби "Истиқлол" бу гал бошқача қарорга келди. Клуб ўзининг асосий таркиб футболчиси, терма жамоа аъзоси, жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиёти ўтказилган оёғидаги тиббий муаммодан фориғ бўла олмаётган Искандар Жалилов реабилитациясини Тошкентда ўтказиш учун "Локомотив" клуби ва каминага илтимос билан чиқишди. 2 ҳафталик комплекс муолажалар пировардида жароҳатдан буён одатий юришга қийналаётган Искандар майдондаги машғулотларга тайёр ҳолатга келди.

Бир орзуим бор – нафақат ўзимизнинг, балки бизга қўшни барча ўлка спортчилари фақат бизда реабилитация ўта олиш имкони бўлган марказ яратиш", - деб ёзди у ўз саҳифасида.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика