RU

Последние новости

08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ» Новости

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қуръада Тожикистон "F" гуруҳидан жой олди. Қўшниларимизга Япония, Қирғизистон, Мьянма ва Мўғулистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

- Қуръа жуда қизиқарли бўлди. Кузатдик, ҳаяжонландик, жуда қизиқ бўлди. Бизга яхши гуруҳ тушди. Япониядек кучли жамоа бор, қолганлар билан эса кучимиз деярли тенг. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа учун курашамиз. Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Барча ЖЧ-2022 саралаши кейинги босқичига чиқишга ҳаракат қилади, шу боис биз яхши тайёрланамиз. Қачон ким билан ўйнашимизни биламиз. Ҳиндистондаги мусобақада КХДРга қарши финал учрашуви 5 сентябрь куни Душанбеда бўладиган Қирғизистонга қарши илк ўйинимизга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - дейди Тошев Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизматига. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Япония - жуда кучли жамоа эканлигни биламиз, қитъамизнинг энг кучлиларидан бири. Қолган жамоалар ҳам яхши савияда. Гуруҳдошларимизни ўрганишни бошлаб юбордик.

- Гуруҳ тақвими сизга маъқул келдими?
- Биз учун тақвим жуда қулай. Энг узоқ сафар Японияга бўлади ва у кейинги йил июнь ойида бўлади. Унгача тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бўлади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика