RU

Последние новости

21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  13 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  5 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  11 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  10

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз Новости

Тоҳир Кападзе: Ҳозирча футболчиларни синовдан ўтказяпмиз

Биринчи лигада ўз иштирокини Шарқ минтақасида бошлаб, оралиқ танаффусга 2-ўринни эгаллаб чиқиб кетган "Қўқон-1912" айни дамда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда.
Жамоа иккинчи босқичда муносиб ўйин намойиш этиб, кучлилар сафига чиқиш учун бор имкониятини ишга солмоқчи. Шу боис бош мураббий Тоҳир Кападзе айни пайтда таркибни маҳоратли ижрочилар билан шакллантиришга эътибор қаратмоқда. Раҳбарият ҳам ўз навбатида жамоанинг пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб бераётганини айтиб ўтиш керак.

Иккинчи босқичга ҳозирлик ишлари, таркибдаги энг сўнгги ўзгаришлар ва шунингдек келгуси режалар хусусида жамоа устози Тоҳир Вейсалович championat.asia га эксклюзив интервью берди.

- Тоҳир ака, жамоангизни айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказаётганидан хабаримиз бор. У ердаги шароитлар сизни қониқтиряптими?

- Ҳа, албатта бу ерда машғулот ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган. Хавоси ҳам жуда зўр жой экан. Нолийдиган жойимиз йўқ.

- Машғулотлар жараёни қандай кечмоқда?

- Бу ерга дам олгани эмас, ишлаш учун келдик. Шу боис кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Йигитлар ҳам астойдил шуғулланмоқда.

- Жамоадаги энг сўнгги ўзгаришларни бизга сиздан бошқа ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Шу боис келди-кетдиларни ўзингиздан билсак дегандик?

- Бемалол. Айни пайтда таниқли футболчилардан Андрей Бакланов, Муҳсин Низомиддинов, Ҳуршид Узоқбоев, Аҳмад Раимжонов, Нодир Қўзибоев ҳамда Давлатбек Ёрбеков жамоамизнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек фарғоналик 1994 йилда туғилган бир нечта иқтидорли футболчиларни ҳам машғулотларимизга жалб этдик.

- Юқорида айтиб ўтган футболчиларнинг рўйхатини яна қайси номлар давом эттириши мумкин?

- Бу футболчилар билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмасмиз. Иккинчи босқич ўйинлари 11 августдан старт олади. Шундай экан биз учун 10 август заявка топшириш муддатининг энг сўнгги куни бўлади. Унга қадар таркибда яна янги номалар пайдо бўлади албатта.

- Жамоа қайси футболчилари билан хайралашишга қарор қилди?

- Ҳозирча ҳеч ким жамоамизни тарк этмади. Барча футболчилар йиғинга жалб этилган. Айнан мана шу Ғазалкентдаги 10 кунлик йиғинимиз мобайнида кўпчилик ўйинчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади. Аниқроғи яна бир ҳафтадан сўнг, айрим йигитларга жавоб беришга мажбур бўламиз. Чунки мусобақа регламентига кўра, атига 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа оламиз.

- Ҳуршид Узоқбоевни охирги пайтларда катта футболда учратмай қўйгандик. Унинг бугунги холати сизни бош мураббий сифатида қониқтирмоқдами?

- Узоқбоевни ўз вақтида олий лига жамоаларида ўйнаганини барчамиз жуда яхши биламиз. Шунингдек унинг тажрибаси катта эканлигини ҳам унутмаслик керак. Тўғри, Ҳуршид охирги йилларда ҳеч қайси жамоа сафида кўриниш бермади. Шу боис уни юқори спорт формасида деб бўлмайди. Лекин ҳимоячининг жисмоний холатини яхшилай олсак, ўйлайманки иккинчи босқич ўйинларида жамоамизга катта фойдаси тегади. Тажрибаси асқотади. Боз устига Узоқбоев қўқонлик футболчи ҳисобланади.

- Александр Критинин, Ҳуршид Узоқбоев, Муҳсин Низомиддинов - бу учлик ўз вақтида олий лига баҳсларида ўйнаб тобланган ҳимоячилардир. Бундан хулоса қилиб айтганда, мудофаа чизиғидан муаммони бартараф этган кўринасиз. Айтингчи, яна қайси позицияларни кучайтиришни режангизга киритгансиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, келди-кетдилар давом этади. Биз кўпроқ ҳозир ҳужум чизиғидаги рақобатни оширишни ўйлаб турибмиз. Бу кемтикни "Нефтчи"нинг умидли ўйинчилари ёрдамида бартараф этишни мақсад қилганмиз. Биласиз, "Нефтчи" вилоятнинг асосий жамоаси  ҳисобланади. Бу жамоа билан муносабатларимиз жуда яхши кўринишда. Айни пайтда ушбу клубнинг трансфер ойнасида фаоллик кўрсатаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу боис "Нефтчи"нинг иқтидорли ўйинчиларини ижара асосида бўлса ҳам олишни ўйлаб турибмиз.

- Айнан кимларни олишни мўлжаллаяпсизлар? Номларни аниқ айта оласизми?

- Бу фақат бизнинг истагимиз билангина амалга ошадиган иш эмас. Аввало биз хоҳлаган ўйинчини жамоамизга ўтишига "Нефтчи" мураббийлари рози бўлса, шундагина уларни ўз сафимизга қўшиб олишимиз мумкин. Агар ихтиёр ўзимда бўлганида, бу жамоадан Отабек Ҳайдаров билан Отабек Зокировга ўхшаган иқтидорли йигитларни олган бўлар эдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика