RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор" Новости

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Пахтакор"га қарши биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Кўрдингиз, бугунги учрашув ҳам ҳар томонлама қизиқарли руҳда ўтди.

Камчиликларимиз бор, йигитлар қаердадир ёшлик қилишаяпти, баъзида эса шошилиб қолишаяпти. Имкониятларимиз бўлди, бугун ютиб кетсак ҳам бўларди. Йигитларга умумий ўйин учун раҳмат айтаман, улар бугун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга гол уриш учун нима халақит қилди деб ўйлайсиз?

- Ҳозир шу ҳақида айтдим, бизда йигитлар барчаси ёш. Шу сабабдан ҳам вазиятлардан фойдаланишда уларга тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари рақиб "Пахтакор" ва бу жиҳат уларни ҳаяжонга солган бўлиши мумкин. Лекин, йигитлар бугун охиригача курашишди, уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Назаров бугун кўплаб вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. Уни бугун энг яхши бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Натижа бор бўлса, биз жамоадаги ҳар бир футболчи энг яхши. Ҳар ким ўз вазифасини бажараяпти. Назаров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилиб келаяпти. 

- Ўзбек футболини кучли бешлик чемпионатлари билан солиштириш қийин. Бироқ, шундай бўлса ҳам, айтиш жоиз, ҳакамлар учрашувлар давомида кўп ҳуштак чалиши, карточка бериладиган вазиятда бермасдан, аксинча холатда кўрсатиши ўйинларни бузиб қўймаяптими?

- Инсон хато қилиши мумкин. Масалан, кўраяпсиз, футболчилар ҳам ўйин давомида хато қилишаяпти. Ҳакамларни ҳам раҳбарияти бор, уларнинг ишини назорат қилувчи экспертлар фаолияти йўлга қўйилган. Биз футболчи хато қилса, албатта бу борада ҳисоб сўраймиз. Худди шу каби ҳакамлардан ҳисоб сўрайдиган марказ бор. Улар ҳам ўсишаяпти. Ўзбек футболини кўтармоқчи бўлсак, барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи бўлимда юзага келган баҳсли вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни кўрсатаяпти. Ўйинда ВАР бор, шу сабаб ўйнашга қўйиб бериши керак эди. Хатолар атайин қилинаяптими, ёки тасодифми, буни мен билмайман.

- Таркибни кейинги ўйинга, яъни "Навбаҳор" билан учрашувга қараб танлагандек туюлдингиз...

- "Пахтакор" билан шу учинчи бор тўқнаш келишимиз. "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаганмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйин ҳар доим биз учун фойдали бўлади.

- Осиё чемпионатидан сўнг жамоангиз футболчиларида ўсиш кўзга ташланди. Уларда ўзларига бўлган ишонч янада шакллангандек кўринмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғри, халқаро тажриба футболчига кўп нарса беради. Ўша жойда бориб ўйнамагунча бунақа тажрибани олиш қийин. Осиё чемпионати бизнинг йигитлар учун анча фойдали бўлди. Ҳар куни назарий ва амалий машғулотларда ишлаярмиз, бу барибир ўз натижасини бериши керак.

- Тимур ака, охирги вақтлар билан солиштирса, ўтган йилдагидан кўра асабийроқ кўринаяпсиз...

- Тўғри, асабийлашиш бу хавотирли холат. Аммо, буларнинг барчаси ўйиннинг эмоциясидан келиб чиқади. Мен ҳам футболчилар билан майдондаман, кимдир хато қилса, асабийлашишим табиий.

- Муҳаммадали Ғиёсов таркибда энг техникаси кучли футболчилардан саналади. Аммо, унда вазиятларни якунлашда муаммо бордек...

- Тўғри, футболнинг асосини фақат техника ташкил этмайди. Муҳаммадали ёмон ўйнаётгани йўқ, у ҳам бошқа футболчилар каби ўйиндан-ўйинга ўсиб боради. Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор, бир ота-она ўғлини у кишининг олдига олиб келиб, "бир кўринг, кетма-кет 4-5 та футболчини алдаб ўтаяпти" дейишганида, Вазгенович "унда ўғлингиз узатма беришни билмас экан-да" деб жавоб берган экан. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш ва ўйинлар давомида янада кучли бўлишади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика