RU

Последние новости

17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  8 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  3 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4

Тимур Кападзе: "Футболчиларим орасида жамоасиз қолганлар ҳам бор эди" Новости

Тимур Кападзе: "Футболчиларим орасида жамоасиз қолганлар ҳам бор эди"

ПРО-Лига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида
- Авваламбор байрам ва чемпионатнинг бошланиши билан барчани табриклайман. Оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" кучли жамоа ва ўз майдонида ўйнади. Хавотирли жиҳати, жамоамиз йигитлари катта футболда биринчи ўйинни ўтказишди. Мавсум аввалида назорат ўйинларини ўтказдик, лекин расмий ўйинни барибир фарқи бор. Шу омил ва сафардаги ўйин туфайли йигитларда ҳаяжон бўлиши мумкин эди. Биз ўйинга жамоамизни шуларни ҳисобга олган холда тайёрладик. Умумий ўйинни оладиган бўлсак жамоамиз футболчилари ҳар томонлама ўзларини кўрсатишди. Рақиб узатмалар билан бизга анча қийинчилик туғдирди. Жисмоний тарафдан "Нефтчи" футболчилари анча бақувват. Биз ёшларга бу борада кўрсатмалар бердик, улар якка курашларда ўзларини яхши тутишди. Бир очко биз учун яхши бўлди. Ўйин дуранга мос эди деб ҳисоблайман.

- Кучли босим ўтказаётган рақибга қарши иккинчи бўлимда жамоангизни қандай руҳлантирдингиз?

- Руҳият томонлама дастлабки дақиқаларда йигитларда ҳаяжон бўлди. Танаффусда футболчиларга камчиликларимизни тушунтирдим. Биринчи бўлимда ҳам гол киритиш учун имкониятларимиз бўлганди. Иккинчи бўлимда ҳам иштиёқ ва жамоавий ўйин томонлама ҳам яхши ўйнадик. Майдон борасида бир оз эътирозим бор, балки тепадан яхши кўрингандир. Лекин тўп яхши сакраши учун майдон қулай эмас эди.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтириш режангиз борми?

- Бизда селекция ҳар доим давом этади. Мана ёшлар лигаси ҳам бошланди, бу ёшдаги иқтидорларни доим кузатамиз. Биринчи давра мобайнида кузатамиз. Мен учун барча футболчилар бир хил, барчасини бирдек тайёрлайман. Ҳаммасига имконият берилади. Майдонда энг кучлилари ўйнаши керак. Ўзларини яхши кўрсатишса, давом эттирамиз. Улардан кучлироқ футболчи бўлса, имконият шунга қараб бўлади. Энг қувонарлиси бу йигитларнинг барчаси ўринбосарлар таркибида қолган ёки умуман жамоасиз бўлган футболчилар эди. Улар учун ҳозир Суперлигада қийинроқ бўлар, чунки юқори лигада кучли ва маҳоратли футболчилар тўп суради. ПРО-Лига ҳам Суперлигадан қолишмайди. Бу лигада тўп суриш жамоамиз футболчилари учун фойдали.

- Жамоангиз футболчиларига Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборармидингиз?

- Албатта, уларга кучли жамоалардан таклиф тушса нега йўқ дейишим керак? Бунда фақат терма жамоа ютади. Кетганларни ўрнига бошқасини тайёрлаймиз. Ўша кетганлари янада кучли бўлиб терма жамоага келади. Суперлигада ўйнаётган футболчиларимиз бор, уларни ҳам кузатамиз. Уларга тегмадик, ҳозир таркибимизда бўлган футболчилар айтиб ўтганимдек ўринбосарлар таркибида қолган ва жамоасиз бўлган футболчилардан иборат. Шу каби ёшларни қанчалик яхши тайёрлай олсак, бундан Олимпия терма жамоамиз ютади.

- Бугунги баҳсда рақиб ҳужуми асосан ўнг қанотдан ташкил этилди...

- Ҳар бир ўйин бизга нимадир беради. Футбол учрашувлари орқали камчиликларимизни кўриб оламиз. Ўйиндан-ўйинга жамоамиз футболчилари кучайиб боришади, бунга аминман. Биринчи ўйин барибир оғир бўлади.

- Рақибнинг кучли босимига қарши жамоангиз йигитлари хотиржамлик кўрсатишди. Ўйинга тайёрлаган услубингиз шундай эдими?

- Рақиб бизга нисбатан ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Шунга мос холда йигитларни тайёрлагандим. Бугун жамоамиз футболчилари рақибга қарши жуда яхши тарзда ҳаракат қилишди.

- Йигитларингиз ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътироз қилгандек бўлишди...

- Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Ўйинда шунақа вазиятлар ҳам бўлади. Хатто ўзимнинг ҳам жаҳлим чиққан эпизодлар ҳам бўлди. Футболда бунақа холатлар учраб туради. Умуман олганда ҳакам бугунги ўйинни ёмон бошқармади.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика