RU

Последние новости

21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  0 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  13 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  11 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  10

Тимур Кападзе: “Бунёдкор”нинг келажаги ёрқин" Новости

Тимур Кападзе: “Бунёдкор”нинг келажаги ёрқин"

Клубимиз тарихида ўзига хос из қолдирган футболчилар билан суҳбатлашишда давом этамиз.
Бу сафарги меҳмонимиз “Бунёдкор” жамоаси сафида тўрт мавсум тўп тепиб, клуб тарихида ажойиб кўрсаткичлар қайд этган футболчи Темур Кападзе.

- “Бунёдкор” футбол клуби фаолиятингизда қандай из қолдирган?

- 2008-2011 йиллар оралиғида “Бунёдкор” жамоаси билан фаолиятимнинг энг ёрқин дамларини ўтказганман. Ажойиб муҳитда дунё футбол юлдузлари билан битта жамоада бўлиш энг бахтли онларимдан бири бўлган. Менимча, ўша пайтда ҳар бир футболчи бизнинг сафимизда бўлишни орзу қилган. Бундай аҳил ва кучли жамоани бир жойда жамлаган инсонларга алоҳида ташаккур изҳор қиламан.

- Нима деб ўйлайсиз, “Бунёдкор” ФК ташкил этилгач у ўзбек футболи ривожи учун қанчалик даражада ўз ҳиссасини қўша олди?

- Ўйлашимча, бу жамоанинг пайдо бўлиши ҳар томонлама ўзбек футболини олдинга силжишига туртки бўлди. Айниқса, 2008 йилги ўйинлар самараси ўлароқ Ўзбекистон футболини бутун дунё таниди!

- Жамоада ўтказган қайси мавсум Сиз учун кўпроқ қадрли?

- Ҳеч қайси йилни алоҳида кўрсатиб ўтмоқчи эмасман. Чунки ҳар мавсум ўзига хос яхши хотиралар билан эслайдиган йиллар бўлган.

- Эсда қоларли учрашув сифатидачи?

- Менимча, 2008 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг барча учрашувлари жуда-жуда қизиқарли кечган. Шахсан мен учун “Сепахон” билан Тошкентда ўтган ўйиннинг аҳамияти баланд. Чунки ушбу учрашувда ўз ҳисобимга гол ёзиб қўйгандим (кулади).

- Ўрта чизиқда Сиз билан бирга ўйнаган футболчилар ичида энг яхши тандемчи сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз: Ривалдо, Жепаров, Ҳайдаров, Жоао Виктор, Карпенко?

- Албатта Жепаров! Ахир Сервер билан бунгача “Пахтакор”да ҳам бирга ўйнаб, бир-биримизни жуда осон тушунардик.

- Ривалдодан ташқари, легионер футболчилардан кимнинг ҳаракатига юксак баҳони берган бўлардингиз?

- Хосе-Луис Вильянуэва ва Стевица Ристич! Мен учун бу икки ҳужумчининг ҳаракатлари худди улар дунёга фақат гол уриш учун келишгандек туюларди. Чунки яримта вазият яратсак ҳам улар бундан унумли фойдалана олишарди.

- “Бунёдкор”нинг келажаги хусусида нималар дея оласиз?

- Клуб ҳамиша юксак марраларни кўзлаб келади. Бу борада жамоа ўзининг махсус дастурини ишлаб чиқиб, уни амалда қўллай бошлаган. Илгари жамоада асосан маҳоратли футболчилар тўп тепишган бўлса, ҳозирга келиб клуб футбол мактабидан ажойиб футболчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирги пайтда асосий жамоа таркиби ўзгариб, авлодлар алмашинуви юз бераётган бўлса-да, “Бунёдкор”нинг натижалари ўша-ўшалигича қолган. Мен кўпроқ “Бунёдкор” ёшлари таркибида тўп тепаётган укам Камронбей билан гаплашиб тураман. Улар айни дамда энг асосий рақобатчиларини очколар бўйича катта тафовут билан ортда қолдиришиб, мусобақа жадвалида биринчи поғонанини банд этиб туришибди. “Бунёдкор” ёшлари сафида деярли клуб тарбияланувчилари тўп тепишмоқда. Авваллари ёшларга қаратилган эътибор бугунги кунга келиб ўз мевасини бера бошлади. Шундан хулоса қилиб айта оламанки, “Бунёдкор”нинг келажаги ёрқин ва у муносиб қўлларда, деб бемалол айта оламан!

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика