RU

Последние новости

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Тезкор хабар: Европада яна ирқчилик билан боғлиқ можаро юзага келди Новости

Тезкор хабар: Европада яна ирқчилик билан боғлиқ можаро юзага келди

Бунга сабаб меҳмонлар ҳимоячиси Муктар Диакабига нисбатан ирқий муносабатдаги ҳақоратга йўл қўйилган.

Испания чемпионати 29-туридан ўрин олган "Кадис" – "Валенсия" учрашуви 33-дақиқага келиб ирқчилик туфайли тўхтаб қолди. 

Гап шундаки, "Валенсия" жарима майдонида "Кадис" ҳимоячиси Хуан Кала (у ўйинда ҳисобни очган) ва Муктар Диакаби тўп учун кураш олиб борган. Кўринишидан ўша вазиятда шунчаки кураш борган, бироқ воқеа кескин тус олиб, футболчилар бир-бирларини ҳақоратлаб кетишган. Бу ҳолатда ҳар икки футболчига сариқ карточка берилган. 

Диакаби бош ҳакамга узоқ вақт ниманидир тушунтиришга уринган. Кейин эса жамоадошларини ичкарига бошлаб кетган. Ўйин шу тариқа тўхтаб қолган. Айни пайтда "Валенсия" ўйинчилари майдонга қайтишдан бош тортишмоқда.

Маълумотларга қараганда, Диакаби алмаштирилган ва ўйин давом этади. 

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика