Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор
15 июл 2025 08:53
Новости
Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор
"Пахтакор" ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси Абдурауф Бўриев ҳам легионерга айланиши мумкин.
22 ёшли ярим ҳимоячига Грециянинг АEК ва Ла Лига 2 вакили "Андорра" клубидан қизиш бўлмоқда. Бу ҳақида Томас Буллок хабар бермоқда.
Маълумот учун, АEК ўтган мавсум Греция чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган.
"Андорра" клуби эса жорий мавсум Ла Лига 2 чемпионатида дебют қилади. Ушбу жамоага Жерар Пике эгаллик қилади.
Бўриев жорий мавсум "Пахтакор" сафида 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг "шерлар" билан тузган шартномаси келаси йилнинг охирида якунланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии