RU

Последние новости

15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  0 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  6 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  41 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   18 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0

Терма жамоага Шацкихни олиб келамизми? Новости

Терма жамоага Шацкихни олиб келамизми?

Кеча ЎФФ расмий сайти миллий терма жамоамизнинг ўртоқлик учрашувлари ҳақида кетма-кет иккита хабар берди. Ҳозирча кейинги йил бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларидан иккитаси маълум.

Бу албатта хурсанд қилади. Дастлаб 27 март куни Марокаш билан, кейин 18 майда Эронга қарши ўйнар эканмиз. Ва ҳар иккала баҳс сафарда бўлиб ўтади. Ўртоқлик ўйинлари ФИФА кунларидан фойдаланиб қанча кўп ўтказилса шунча яхши, бундан барчамиз хурсанд бўламиз. Лекин биз хоҳлардикки, Тошкентга ҳам бирорта кучли жамоа келса. Ҳарқалай терма жамоа ўз мухлислари қаршисида тўп тепганига нима етсин.

Лекин борига барака. Яна бир қувончли томони шуки, иккала бўлажак рақибимиз ҳам жаҳон чемпионатига чиққан. Бу томонлама ҳам фойдаси бор. Ҳар ҳолда Эстония, Иордания ёки бўлмаса Қатар вариантидан яхшироқ. Эндиликда кейинги ўйинларга тайёргарлик масаласини пухта ишлаб чиқиш учун битта савол қоляпти: бош мураббий масаласи. 

ЎФФ сал аввалроқ миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган 9 нафар номзодни маълум қилди. Номзодлар орасида айнан кимлар билан музокара олиб борилаётганини билмаймиз. Балки умуман рўйхатда бўлмаган бошқа мураббий тайинланиб қолиши ҳам мумкин. Чунки бу - футбол ва олдиндан бир нарса дейиш қийин. 

Кеча ўртоқлик учрашувига оид иккита хабар чиққанидан сўнг сайт ходимлари бу борада бироз мулоҳаза қилиб кўрдик. Шунда сайтимиз муассиси бир фикрни ўртага ташлади. Қуйида унинг фикрини келтиришга ҳаракат қиламан. 

Максим Шацких. Бу номни эшитган барча ўзбекистонлик мухлислар борки юзида табассум пайдо бўлади. Чунки Шацкихнинг ўйинчилик пайтида терма жамоамизга жуда кўп фойдасига теккан. Қолаверса ўз клуби "Динамо" Киев таркибида ҳам кўплаб голлар уриб киевлик мухлислар меҳрини қозонган. Ўзимизда Шацкихни барча бирдек ҳурмат қилади, эъзозлайди. 

Хоҳ клуб, хоҳ терма жамоа миқёсида бўлсин, бош мураббий танлашда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Агар сиз бирор футболчини таркибга олишда адашсангиз, у ўйнамаса бошқаси ўйнаб кетаверади. Чунки футболчи кўп, мураббий эса битта. Мураббий танлашда адашган жамоаларнинг кейинчалик қийин аҳволда қолганини кўп кўрганмиз. 

Шу боис ҳам ЎФФ миллий жамоага бош мураббий тайинлашда шошилмагани маъқул, зеро бунинг учун ҳар бир номзодни астойдил ўрганиб чиқиш керак бўлади. Айтайлик, токи расман бош мураббий тайинлангунча терма жамоамизни вақтинча бўлса ҳам Максим Шахкихга топшириб турсак қандай бўларкин. (Ҳали Шацких рози бўладими-йўқми...) Биринчидан, Шахких учун терма жамоа бегона эмас, икккинчидан у анчадан бери оиласи билан Киевда истиқомат қилади ва биз учун у ҳам гўё "хорижлик". Максим Тошкентга кам келади, келганда ҳам футболимизни кузатадими-йўқми, билмаймиз. Балки вақти бўлмаслиги мумкин. 

Ҳозирда Максим Шацких "Динамо" Киев футбол клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишламоқда. У киевликлар устози Александр Хацкевичга яқиндан ёрдам бериб келяпти. Агар Шацкихни таклиф қилиб, терма жамоани унга топширсак, у бўлажак ўртоқлик учрашувларига жамоани ўзи тайёрласа ва жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг ЎФФ бирорта хорижлик малакали мутахассисни бош мураббий деб эълон қилса, шунда Шацких терма жамоа мураббийлар штабида қолиб бош мураббийга ёрдам беришда давом этса қандай бўларкин? 

Айтиб ўтганимиздек, бош мураббий танлашда адашмаган маъқул. Бунинг учун эса аввало шошмаслик талаб этилади. Мадомики терма жамоамиз олдига 2022 йил Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилар экан, терма жамоани вақтинча Шацкихга топшириб, кейин бошқа мураббий тайинлаб, ундан сўнг Шацкихни унга ёрдамчи қилинишига қандай қарайсиз? Бу борада сайтимиз ўқувчилари қандай фикрда?

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -204   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика