RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди Новости

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди

Терма жамоамиз сафидаги иқтидорли футболчи - Диёр Холматов, Сурия терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан олдин сайтимизга интервью берди

- Терма жамоага биринчи чақирувингиздаёқ Осиё кубогидек катта турнирга йўл олдингиз. Осиё кубоги учун якуний таркиб эълон қилинганидан сўнг биринчи бўлиб нима ҳақида ўйладингиз? 

- Барча мухлисларга салом. Осиё кубоги мен учун олдинга ташланган яна бир қадам. Фаолиятимда янги босқичга қадам қўйдим. Турнирга тайёргарлик кўришда давом этаман.

- Терма жамоага илк чақирувингиз ҳақида қаердан билдингиз?

- Чақирув ҳақида билган вақтим “Ал-Айн”да эдим. “Пахтакор” билан чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувга тайёргарлик кўраётган эдик. Йигитлар менга терма жамоага чақирилганимни айтишди ва биз жуда хурсанд бўлдик. 

- Отангиз (Акмал Холматов) Осиё кубогига боришингизни билганидан сўнг сиз билан суҳбатлашдими? Балки қандайдир маслаҳат бергандирлар? 

- Ҳа, Дадам менга хар доим такрорлаган гапларини айтдилар. Ҳеч нимадан қўрқмаслик, тинимсиз меҳнат қилиш ва барчасини исботлаш. Ўзимни кўрсатиш учун имконият ўз қўлимда эканлигини яна бир бор такрорладилар. Дадам мен учун катта намуна футболда ва ҳаётда ҳам.

- Сизнинг позициянгизда терма жамоа сафида жуда катта рақобат. Ушбу турнирда Сречко Катанец сизга имконият беришига ишонасизми?

- Бош мураббий мени жалб этган бўлса демак у менга ишонмоқда. Мен ўзим ишимни бажаришда давом этаман ва ўз потенциалимни исботлашда давом этаман. Сўнги қарорни эса бош мураббий қабул қилади.

- Отабек Шукуров, Сайфиев ва Искандеров каби тажрибали футболчилар бундай катта мусобақаларда кўп маротаба иштирок этишган. Уларга ушбу ҳолатлар таниш, аммо сиз ва терма жамоага жалб этилган бир нечта ёш футболчиларда ушбу жараён қандай кечмоқда? Биринчи Осиё кубоги, дастлабки минтақавий мусобақа. Ҳаяжон борми? Босим қанчалик кучли эканлигини ҳис этяпсизми?

- Ҳаяжон бўлади албатта, аммо майдонга тушган вақтим ҳаяжон йўқолади ва ҳар куни қилиб юрган ишимни бажараман. Майдонда ҳаракат қилаётган вақтим ўзимга ишонч ошади. Менимча ҳаяжон ва босим ҳар бир инсонда бор, ҳатто Месси ва Роналдуда ҳам. Ҳаяжонни ҳис этиш аксинча яхши.

- Эртанги учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага дастлабки ўйинимиз Сурия терма жамоасига қарши. Рақибни ўрганиб чиқдик, ўзимиз ҳам тайёрмиз. Эртага мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика